https://sputniknews.uz/20230406/pora-33635052.html
Пора олганлик учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум бўлиш мумкин
Пора олганлик учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум бўлиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.
2023-04-06T20:11+0500
2023-04-06T20:11+0500
2023-04-06T20:11+0500
жамият
ўзбекистон
коррупция
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_0:208:2000:1333_1920x0_80_0_0_e1f63b891bfdac7ae786fab72d69efaa.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Пора олганлик учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.Сенаторлар Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонунни кўриб чиқишди ва қабул қилишди.Таъкидланганидек, Жиноят кодекси “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, унга кўра Кодекснинг тегишли моддалари, қисми ва бандларида назарда тутилган қилмишлар коррупсияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда ҳамда ушбу жиноятлар учун жазони кучайтириш назарда тутилмоқда.Шунингдек, бу қонун билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар орқали ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш каби нормалар қўлланилмайди.Қонунга мувофиқ давлат органи ва ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат нотижорат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда.Киритилаётган ўзгаришлар коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳамда ушбу иллат содир этилганда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурхановнинг ёзишича, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда Ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланмоқда.Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими Коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда ва 16 та моддада назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, 243-моддада назарда тутилган, коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган жиноятлар коррупциявий жиноятлар сифатида эътироф этилмоқда.Қонун президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_162:0:1939:1333_1920x0_80_0_0_1d3ffab5f3d3b96b4b138c5b61cdc546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олий мажлис сенати коррупция
ўзбекистон олий мажлис сенати коррупция
Пора олганлик учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум бўлиш мумкин
Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Пора олганлик учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида
маълум қилинди. Сенаторлар Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонунни кўриб чиқишди ва қабул қилишди.
Таъкидланганидек, Жиноят кодекси “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, унга кўра Кодекснинг тегишли моддалари, қисми ва бандларида назарда тутилган қилмишлар коррупсияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда ҳамда ушбу жиноятлар учун жазони кучайтириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, бу қонун билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар орқали ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш каби нормалар қўлланилмайди.
Қонунга мувофиқ давлат органи ва ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат нотижорат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Киритилаётган ўзгаришлар коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳамда ушбу иллат содир этилганда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурхановнинг ёзишича, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда Ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш белгиланмоқда.Пора олганлик (210-модда), пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими Коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда ва 16 та моддада назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, 243-моддада назарда тутилган, коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган жиноятлар коррупциявий жиноятлар сифатида эътироф этилмоқда.
Қонун президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.