Ўзбекистонда 14 та футбол мактаби очилади — президентга таклиф

© pexels.com/Kampus ProductionДетский футбол
Детский футбол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ФИФА дастури асосида боғча, мактаб ва олийгоҳларда футболни ривожлантириш дастурлари йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 14 та футбол мактаби очилади, Япония ва Хорватиядан мутахассислар жалб этилади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисдан маълум бўлди.
Хабарда айтилишига кўра, футбол Ўзбекистонда энг оммавий спорт тури бўлгани сабабли, ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади.
1.
ФИФАнинг махсус дастури асосида боғча ва маҳаллаларда “Оммавий футбол”, ўрта таълимда “Мактабларда футбол” ҳамда олий ўқув юртларида “Талабалар лигаси” дастурларини жорий қилиш таклифи билдирилди.
2.
Иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида 14 та футбол мактаби ташкил этилади.
3.
“Дўстлик” стадиони негизида барча ёш тоифалари учун Терма жамоалар маркази ташкил этилади.
4.
Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолияти такомиллаштирилиб, Хорватия, Япония ва бошқа давлатлардан мутахассислар жалб қилинади.
Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади
Узбекистане уделят особое внимание развитию футбола - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади
Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбарлари этиб белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0