https://sputniknews.uz/20230406/ozbekiston-tashqi-siyosat-tanzila-narbaeva-33623713.html
Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади – Танзила Нарбаева
Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади – Танзила Нарбаева
Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева: Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.
2023-04-06T14:45+0500
2023-04-06T14:45+0500
2023-04-06T16:39+0500
сиёсат
ўзбекистон
марказий осиё
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33629275_0:23:1280:743_1920x0_80_0_0_1fecac114a0d7297b7a05e692bc3bdbc.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боришда давом этади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева юқори палатада бўлиб ўтган ялпи мажлисда маълум қилди.Қайд этилишича, ташқи сиёсатда миллий манфаатларга асосланган, чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.Сенати раисининг сўзларига кўра, халқ дипломатиясининг ривожланиши, Ўзбекистон халқи бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшаши, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-еркин бориб-келиши, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаши, мамлакат инвестиция муҳити яхшиланиши учун кенг имкониятлар яратади.Эслатиб ўтамиз, бугун Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Сенаторлар томонидан 10 га яқин қонун ва масалалар куриб чиқилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33629275_84:0:1221:853_1920x0_80_0_0_6b359261210f6ee10053d0a34f114d1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон марказий осиё сиёсат танзила нарбаева
ўзбекистон марказий осиё сиёсат танзила нарбаева
Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритишда давом этади – Танзила Нарбаева
14:45 06.04.2023 (янгиланди: 16:39 06.04.2023) Танзила Нарбаева: Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боришда давом этади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева юқори палатада бўлиб ўтган ялпи мажлисда
маълум қилди. Қайд этилишича, ташқи сиёсатда миллий манфаатларга асосланган, чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди.
“Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан қўшни мамлакатлар билан чегаравий масалалар самарали тарзда ҳал қилинди, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилди”, деди Нарбаева.
Сенати раисининг сўзларига кўра, халқ дипломатиясининг ривожланиши, Ўзбекистон халқи бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшаши, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-еркин бориб-келиши, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаши, мамлакат инвестиция муҳити яхшиланиши учун кенг имкониятлар яратади.
“Энг муҳими, Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боради”, дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Сенаторлар томонидан 10 га яқин қонун ва масалалар куриб чиқилмоқда.