Фирибгар билан гаплашаётганингизни қандай билиш мумкин?

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишВирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах
Вирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Фирибгарлар чув тушириш учун қандай усуллардан фойдаланади, уларнинг тузоғига тушмаслик учун нима қилиш керак – батафсил Sputnik мақоласида.
Кўп ҳолларда фуқаролар онлайн тўловлардан фойдаланиш қоидаларидан бехабарлиги, ижтимоий тармоқларда ботлар ва каналлардан фойдаланишда виртуал билим ва онлайн кўникмаларнинг етарли эмаслиги сабаб турли фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишади.
Фирибгарлар чув тушириш учун айнан қандай усуллар ва платформалардан фойдаланади? Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Беҳзод Мамаджанов Sputnik мухбири билан суҳбатда шу саволларга жавоб берди.
Мутахассиснинг айтишича, онлайн фирибгарлик ҳамма ижтимоий тармоқларда, барча ёшдаги одамлар орасида кенг тарқалмоқда. Одатда фирибгарлар ишончга кириш учун ўзларини расмий идора, банк ва компания ходими сифатида таништиришади.
“Фирибгар ўзини банк ходими, Click компанияси ходими сифатида таништириши мумкин. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда турли баҳоналар билан, танишишга ҳаракат қилишади. Қариндошингиз сизга пул, совға юборди каби баҳоналар келтиришлари мумкин”, - дейди Мамаджанов.
Мутахассис ўзини сотувчи сифатида кўрсатиб, чув туширишга уринаётганлар борлигини ҳам айтди

“Айрим фирибгарлар савдо платформаларида бирор маҳсулотни сотувга қўяди. Мурожаат қилсангиз, сиздан карта рақамингизни сўрашади”, - дейди у.

Мамаджановнинг сўзларига кўра, фирибгарлар турли айёр усуллардан ҳам фойдаланишади.

“Фирибгарлар ўзларини худди сизнинг пулингиз учун жон куйдираётгандек, қайғураётгандек тутишади. Картангиздаги пулларни ўғирлашмоқчи, мен эса сизга ёрдам бераман, дейишлари мумкин”, - дея огоҳлантиради мутахассис.

Шу билан бирга, у онлайн фирибгарлар тузоғига тушмаслик бўйича тавсияларини ҳам айтиб ўтди.

“Аслида телефонингизга смс орқали келган кодни сўраган ҳар қандай бегона одам – фирибгар. Шунчаки, эътиборли ва эҳтиёткор бўлиш, телефонга келган кодни бегона шахсларга бермаслик кифоя”, - дейди ИИВ Киберхавфсизлик маркази бошлиғи

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ахборот тизими, жумладан, ахборот тенологияларидан фойдаланиб фирибгарликни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0