https://sputniknews.uz/20230406/nato-33634447.html
НАТОнинг пенсияга чиқиш пайти келди – Захарова
НАТОнинг пенсияга чиқиш пайти келди – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
НАТО кучнинг муқобил марказлари пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиб ва ўзининг глобал роли ва Евроатлантика ташқарисига чиқиш зарурлиги ҳақида тез-тез гапириб, дунёни хавфлироқ қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди ва алянснинг “пенсияга чиқиш пайти келганини” қўшимча қилди.
2023-04-06T19:02+0500
2023-04-06T19:02+0500
2023-04-06T19:02+0500
россия
мария захарова
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29023851_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_22601dadcd47958be7e6d25c7ff8c289.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. НАТО кучнинг муқобил марказлари пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиб ва ўзининг глобал роли ва Евроатлантика ташқарисига чиқиш зарурлиги ҳақида тез-тез гапириб, дунёни хавфлироқ қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди ва алянснинг “пенсияга чиқиш пайти келганини” қўшимча қилди.Шу тариқа Захарова куни кеча алянснинг 74 йиллигига бағишланган ТИВ раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган НАТО Кенгаши мажлисига муносабат билдирди.Россия ТИВ расмий вакилининг фикрича, НАТО унга Финляндия қўшилиши орқали “Европа хавфсизлигининг бутун тизимини зўрлик билан тортиб олишга” ҳаракат қилмоқда.“Шимолий Атлантика алянсининг галдаги қурбони ҳукумати унинг фронт олдидаги ҳудудига – шимоли-ғарбий йўналишда Россияни тийиб туриш учун майдонга айланиш эвазига ўз мамлакатининг кўп йиллик бетарафлиги билан хайрлашишга қарор қилган Финляндия бўлди”, - дея қўшимча қилди Захарова.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29023851_124:0:2855:2048_1920x0_80_0_0_3313e7e8573d2882f0e7e374c9ecf957.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нато россия мария захарова
нато россия мария захарова
НАТОнинг пенсияга чиқиш пайти келди – Захарова
ТИВ расмий вакили ТИВ раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган НАТО Кенгаши мажлисига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. НАТО кучнинг муқобил марказлари пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиб ва ўзининг глобал роли ва Евроатлантика ташқарисига чиқиш зарурлиги ҳақида тез-тез гапириб, дунёни хавфлироқ қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди ва алянснинг “пенсияга чиқиш пайти келганини” қўшимча қилди.
Шу тариқа Захарова куни кеча алянснинг 74 йиллигига бағишланган ТИВ раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган НАТО Кенгаши мажлисига муносабат билдирди.
“Алянс бош котиби Йенс Столтенберг алянснинг глобал роли борасида бот-бот баёнот бермоқда <...>. Бари Ғарб гегемониясига путур етказишга қодир кучнинг муқобил марказларининг мавжуд бўлишига йўл қўймаслик учун, дунё янада хавфлироқ бўлиши учун қилинмоқда. Умуман олганда, ишонч билан қайд этиш мумкинки, хавфсизлик ва НАТО – бир-бирига зид нарсалар. Шу муносабат билан фақат бир хулоса келиб чиқади – 74 ёшида Шимолий Атлантика блокининг пенсияга чиқиш пайти келган”, - дейилади Россия ТИВ эълон қилган Захарова баёнотида.
Россия ТИВ расмий вакилининг фикрича, НАТО унга Финляндия қўшилиши орқали “Европа хавфсизлигининг бутун тизимини зўрлик билан тортиб олишга” ҳаракат қилмоқда.
“Шимолий Атлантика алянсининг галдаги қурбони ҳукумати унинг фронт олдидаги ҳудудига – шимоли-ғарбий йўналишда Россияни тийиб туриш учун майдонга айланиш эвазига ўз мамлакатининг кўп йиллик бетарафлиги билан хайрлашишга қарор қилган Финляндия бўлди”, - дея қўшимча қилди Захарова.