https://sputniknews.uz/20230406/migrantlar-33617303.html
Россияда ҳар олти иш берувчидан бири меҳнат мигрантларини ишга олади
Россияда ҳар олти иш берувчидан бири меҳнат мигрантларини ишга олади
Сўровлар 18 мартдан 3 апрелга қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 та иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.
2023-04-06T12:57+0500
2023-04-06T12:57+0500
2023-04-06T13:08+0500
мигрантлар
миграция
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15816865_0:0:2892:1628_1920x0_80_0_0_a02b69ff99c9c4947cd2f83e2a7066c5.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россияда ўтказилган сўровномада қатнашган ҳар олтинчи иш берувчи меҳнат мигрантларини ишга олади, улар кўп ҳолларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Бу ҳақда "Headhunter" онлайн-рекрутинг платформаси тадқиқоти натижалари далолат бермоқда.Сўровлар 18 мартдан 3 апрелга қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 та иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.Аниқлик киритилишича, россиялик иш берувчилар кўпинча Ўзбекистон (компанияларнинг 56 фоизи), Тожикистон (55 фоиз) ва Қирғизистон (53 фоиз) фуқароларини ишга олишади. Шу билан бирга, сўровда қатнашган компаниялар вакилларининг 70 фоизи меҳнат мигрантларини ишга олиш амалиёти йўқлигини таъкидлади.Ушбу тоифадаги мурожаат этувчиларга қўйиладиган асосий талаблар орасида Россия Федерациясида қонуний ишга жойлашиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги, рус тилини тушуниш ҳамда рус тилида ўқиш ва ёзиш қобилияти мавжуд. Ҳар ўнинчи иш берувчи чет эл фуқароларидан таълим тўғрисидаги ҳужжатларни сўрайди, компанияларнинг 5 фоизи учун аввалги иш жойидан тавсиялар ҳам муҳим.Таҳлил натижаларига кўра, россияликларнинг 59 фоизи иш берувчилар меҳнат мигрантларини маҳаллий аҳолига қараганда камроқ пул сўрагани учун ишга олади, деб ҳисоблайди. Ҳар иккинчи респондент (54 фоиз) меҳнат мигрантлари маҳаллий аҳоли учун мос бўлмаган шароитларда ишлашга рози, деб жавоб берди. Шунингдек, респондентларнинг 37 фоизи мигрантларни кадрлар етишмайдиган ҳар қандай ишга ёллаш кераклигини таъкидлаган. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи (60 фоиз) “ўз ҳудудларида меҳнат мигрантлари жуда кўплигини” айтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15816865_151:0:2880:2047_1920x0_80_0_0_04466346f50760f02ea397902e3044f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
миграция россия мигрантлар
миграция россия мигрантлар
Россияда ҳар олти иш берувчидан бири меҳнат мигрантларини ишга олади
12:57 06.04.2023 (янгиланди: 13:08 06.04.2023) Сўровлар 18 мартдан 3 апрелга қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 та иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россияда ўтказилган сўровномада қатнашган ҳар олтинчи иш берувчи меҳнат мигрантларини ишга олади, улар кўп ҳолларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Бу ҳақда "Headhunter" онлайн-рекрутинг платформаси тадқиқоти натижалари
далолат бермоқда. Сўровлар 18 мартдан 3 апрелга қадар 2198 нафар россиялик иш изловчи ва 483 та иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган.
“Тадқиқот шуни кўрсатдики, сўровдан ўтган россиялик иш берувчиларнинг 16 фоизи меҳнат мигрантларини ишга ёллайди. Аксарият ҳолларда (76 фоиз) бундай иш берувчилар ойига 10 тагача кишини қабул қилади. Иш берувчиларнинг яна 13 фоизи 20 нафаргача хорижлик ишчиларни ишга жойлаштиришга тайёр. 9 фоиз компанияларда ойига 20 дан ортиқ кишини ишга олиш амалиёти мавжуд”, - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, россиялик иш берувчилар кўпинча Ўзбекистон (компанияларнинг 56 фоизи), Тожикистон (55 фоиз) ва Қирғизистон (53 фоиз) фуқароларини ишга олишади. Шу билан бирга, сўровда қатнашган компаниялар вакилларининг 70 фоизи меҳнат мигрантларини ишга олиш амалиёти йўқлигини таъкидлади.
Сўров натижаларига кўра, россиялик иш берувчиларнинг 61 фоизи меҳнат муҳожирларини махсус кўникмаларни талаб қилмайдиган ишларга ёллайди. Шунингдек, компанияларнинг 59 фоизи жисмоний меҳнат ва касб тажрибаси билан боғлиқ лавозимларга мигрантларни олишга тайёр. Иш берувчиларнинг 23 фоизи хорижлик ишчиларни ишчи мутахассислиги билан боғлиқ бўлмаган ўринларга кўриб чиқмоқда.
Ушбу тоифадаги мурожаат этувчиларга қўйиладиган асосий талаблар орасида Россия Федерациясида қонуний ишга жойлашиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги, рус тилини тушуниш ҳамда рус тилида ўқиш ва ёзиш қобилияти мавжуд. Ҳар ўнинчи иш берувчи чет эл фуқароларидан таълим тўғрисидаги ҳужжатларни сўрайди, компанияларнинг 5 фоизи учун аввалги иш жойидан тавсиялар ҳам муҳим.
Таҳлил натижаларига кўра, россияликларнинг 59 фоизи иш берувчилар меҳнат мигрантларини маҳаллий аҳолига қараганда камроқ пул сўрагани учун ишга олади, деб ҳисоблайди. Ҳар иккинчи респондент (54 фоиз) меҳнат мигрантлари маҳаллий аҳоли учун мос бўлмаган шароитларда ишлашга рози, деб жавоб берди. Шунингдек, респондентларнинг 37 фоизи мигрантларни кадрлар етишмайдиган ҳар қандай ишга ёллаш кераклигини таъкидлаган. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи (60 фоиз) “ўз ҳудудларида меҳнат мигрантлари жуда кўплигини” айтган.