Финляндиянинг НАТОга қўшилиши альянсга янги муаммолар ваъда беради

© AP Photo / Sergei GritsФлаги НАТО и Финляндии у здания Министерства внутренних дел в Хельсинки. Архивное фото
Флаги НАТО и Финляндии у здания Министерства внутренних дел в Хельсинки. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Финляндия, НАТО таркибида Болтиқбўйи ва Полшанинг ҳалокатли тажрибасини такрорлашга маҳкум. Энди унинг Россияга қарши ҳарбий плацдармга айланиши муқаррар. Бу эса 78 йил давомида миллий хавфсизликнинг асоси бўлган Россия билан тинч қўшничиликнинг тугашини англатади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Финляндия 4 апрель куни Шимолий Атлантика иттифоқининг 31-аъзосига айланди. НАТО кам аҳолидан иборат ҳудудга (338 400 км² ва 5,6 миллион киши), кичик Финляндия армиясига (24 минг фаолиятдаги ҳарбий хизматчилар) ва Россия билан умумий чегаралар узунлигини 1271 км га (икки баробарга) кўпайтиришга эришди.
Финляндия шарқида чегара инфратузилмаси ривожланмаган. Янги “темир парда” келгуси ўн йилларда иттифоқнинг барча мамлакатлари учун кўп миллиард долларлик харажатларни талаб қилади. Жумладан, буларга Финляндия армиясини НАТОнинг умумий тузилмасига бириктириш ва F-35 кўринмас-қирувчи самолётлар дастурини кенгайтириш ҳам киради.

Иттифоқнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида ўтказилган маросимда Финляндия президенти Саули Ниинистё янги даъватлар, янги давр бошланиши ҳақида сафсатабозликдан иборат гапирларни таъкидлади: “НАТОга аъзолик халқаро позицияларимизни мустаҳкамлайди ва бизга манёвр қилиш имкониятини беради”.

Финляндия президенти қандай маневрлар ҳақида гапираётганини тасаввур қилиш қийин эмас – деярли барча Европа давлатлари бугунги кунда Вашингтон манфаатларига бўйсуниб, Россияга қарши воситачилик урушига шерик бўлишга ва иқтисодий таназзулга маҳкум.
Миллий армияларга Пентагоннинг ҳуқуқлардан маҳрум қилинган қўғирчоқлари роли юкланган. Агрессив ҳарбий блокнинг шарққа ўйламасдан кенгайтирилиши Ғарбнинг стратегик ва фожиали хатоси бўлиб, уни тўғирлаш учун узоқ вақт “манёвр қилиш” керак бўлади ва бу уларга жуда қимматга тушади.

Кремль Финляндиянинг НАТОга қўшилишини – Россия хавфсизлиги ва миллий манфаатларига тажовузкорлик, бунга қарши тактик ва стратегик қарши чоралар кўришига Россияни мажбурлаш сифатида баҳолади.

Москванинг позицияси мустаҳкам - бу кўп қутбли дунё, барча учун тенг ва бўлинмас хавфсизлик тизими. Бу иттифоқнинг янги ва эски аъзолари учун ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмайди.

Провокацион қадам

Ҳуқуқий нейтрал Финляндия ўттиз йил давомида НАТОга яқинлашиб, аста-секин ўз армиясини иттифоққа "бириктирди". Президент Ниинистё кеча таъкидлаб ўтди: “Биз ҳамкор сифатида узоқ вақт давомида НАТО фаолиятида иштирок этиб келмоқдамиз. Келажакда Финляндия НАТОни жамоавий ушлаб туриш ва ҳимоя қилишга ҳисса қўшади”.
Дарҳақиқат, ҳали 2020 йилда Финляндия ва Швеция Шимолий Атлантика иттифоқи аъзоси Норвегия билан ҳарбий иттифоқ тузгандилар. Аввалроқ НАТО кучлари таркибида Финляндия ҳарбий бўлинмалари Афғонистон, Босния ва Косоводаги операцияларда (1995 ва 1999 йилларда) иштирок этган, Финляндиянинг собиқ президенти Мартти Ахтисаари эса Косовони Сербиядан ажратиш режасини таклиф қилган эди.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин “Иттифоқ нафақат ҳудудга эга бўлади, балки Финляндия армияси НАТОни сезиларли даражада мустаҳкамлайди”, деб ёлғон гапирмоқда.

СССР парчаланганидан кейин финлар тезда МиГ-21 қирувчиларини Америка F-18 самолётларига, Т-55М танкларини эса немисларнинг "Leopard 2A4" ва "Leopard 2A6"ларига алмаштирдилар. Британиянинг "Challenger-2" танклари 2022 йил май ойида Финляндияда НАТО билан қўшма машғулотларда фойдаланилган.

2021 йилда оқимнинг тезлашиш нуқтаси ядровий қуролни етказиб беришнинг мақбул воситаси ҳисобланган 64 та F-35А самолётларининг катта миқдордаги буюртмаси ва Пентагон назорати остидаги бутун дунё бўйлаб ягона маълумот алмашиш тармоғига бирлаштирилиши бўлди. Американинг “кўринмас” F-35 самолётлари тўлиқ жанговар тайёрликдан йироқ бўлиб, юзлаб тузилмавий муаммоларга эга ва шу кунгача Пентагон томонидан оммавий ишлаб чиқариш учун рухсат берилмаган, аммо бу Финляндиянинг Россияга қарши позициясини оқламайди.
Америкаликлар 2030 йилга бориб F-35 ни кўплаб техник муаммоларини тўғирлаб, тактик термоядровий қуролларининг асосий ташувчисига айлантирмоқчи. Бунга ёнма-ён равишда АҚШ НАТО аъзолари билан ядровий қуролларни ҳамкорликда ишлатиш бўйича келишувларини кенгайтиришга интилмоқда. "The Diplomat" нашрининг қайд этишича, бу Шарқий Европа мамлакатларида ядровий қуролларни жойлаштирилишига олиб келади ва Финляндияда жойлаштирилган F-35 Россия чуқур ички ҳудудига зарба бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдан Финляндия чегарасигача масофа тўғри йўналишда – 151 км ёки “кўринмас” F-35 да10 дақиқали парвозни ташкил қилади.

Дания мудофаа вазири Мортен Бёдсков Финляндиянинг аъзолигини Болтиқбўйи минтақасига эътибор қаратган ҳолда, “НАТОни шимолга силжитади” деб ҳисоблайди ва “шарққа бўлган фаолликнинг кўпайишини” кутади.
Норвегия мудофаа вазири Эйрик Кристофферсен аввалроқ Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши “кўп имкониятларни, жумладан, Антарктида ёки Болтиқбўйида уруш бўлган тақдирда базалаштирувнинг янги усулларини очиб беришини айтган эди.
Норвегия ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Ролф Волланд аллақачон минтақавий миссияларни бошқариш учун янги “Шимолий ҳаво операциялари маркази”ни ташкил этишни кўриб чиқмоқда. Норвегия 2025 йилгача 52 та F-35 қирувчи самолётини жойлаштиришни режалаштирмоқда, бу эса “Россия ҳаво мудофаа тизимларига сезиларли қўшимча босим ўтказади”.

"Breaking Defense" нашри хулоса қилади: “Хелсинки иттифоқ сиёсати ҳақида кўп нарсалардан хабардор бўлиши керак. Алоҳида эътибор талаб қиладиган мавзулардан бири бу ядровий сиёсатдир”. Финляндия ҳам “НАТОнинг стратегик позициясини модернизация қилишда” иштирок этиши мумкин.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев аввалроқ Россия душман қўшниларининг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини айтиб ўтган эди. Бу Москванинг мустаҳакам позициясидир.
Финляндия ҳукумати онгли равишда ҳарбий ҳаражатлар ўсиши йўлида. Финляндияни Виборгга ва Карелия ҳудудининг бир қисмига қайтаришни талаб қилаётган "ProKarelia" жамиятининг фикрларига Финляндиянинг кўплаб сиёсатчилари ҳам қўшилади.
Коллектив Ғарб ўз олдига Россияни “стратегик мағлубиятга” учратиш вазифасини қўйганини очиқ эълон қилмоқда ва ядровий якун эҳтимоли юқори бўлган ҳарбий можарода НАТОнинг барча аъзолари ҳам иштирок этиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олмоқда.
Шубҳасиз, Россиянинг қўшнилари орасида Полшанинг дўстона муносабатларда кескин қарама-қаршиликка ўтиш тажрибаси ҳам, Украина тажрибаси оқибатлари ҳам қўшниларга сабоқ бўлмаяпти. Бу Шимолий альянснинг Шарқий Европадаги муаммолари энди бошланаётганини англатади.
Янгиликлар лентаси
0