Фарғона ва Свердловск вилоятлари тадбиркорлари ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация 23-24 апрель кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Фарғона вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлги маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради.
Расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Свердловск вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади.
Ташриф кунлари Фарғона шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Фарғона ва Свердловск вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтади.

"Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган", - дейилади хабарда.

Делегация аъзолари вилоятнинг турли ҳудудларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишишади.
Янгиликлар лентаси
0