https://sputniknews.uz/20230405/uy-joy-33549025.html
Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ошди – президент
Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ошди – президент
Sputnik Ўзбекистон
Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.
2023-04-05T16:56+0500
2023-04-05T16:56+0500
2023-04-05T16:56+0500
жамият
ўзбекистон
уй
субсидия
ипотека
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_f5738d27904f6dd42a8543b16a4e26a0.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Сўнгги олти йилда Ўзбекистон аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсган, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда таъкидланди.Қайд этилишича, бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошган.Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланган. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_74:0:1207:850_1920x0_80_0_0_907704c5966a0f776ce08c90c97a6b3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уй субсидия ипотека
Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ошди – президент
Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Сўнгги олти йилда Ўзбекистон аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсган, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда
таъкидланди.
Қайд этилишича, бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошган.
Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилган, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилган.
Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланган. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлган.