Туркия авиакомпанияси Тошкент ва Анқарани боғлайди

© Uzbekistan AirportsТуркия авиакомпанияси Тошкент ва Анқарани боғлайди
Туркия авиакомпанияси Тошкент ва Анқарани боғлайди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Туркиянинг "AnаdоluJet" авиакомпанияси янги — Анқара-Тошкент-Анқара йўналишини очди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.
Биринчи йўловчи рейси 17 апрелга белгиланган. Парвозлар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
"AnadoluJet" — бош қароргоҳи Анқарада жойлашган "Turkish Airlines" лойиҳаси бўлган турк авиакомпанияси. Авиаташувчи паркида 59 та самолёт мавжуд бўлиб, улар 89 та йўналишга ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0