Сенатнинг 39-ялпи мажлисида қайси қонунлар муҳокама қилинади

© Олий Мажлис СенатиНикоҳни қайд этишдаги муддатлар ўзгаришсиз қолди
Никоҳни қайд этишдаги муддатлар ўзгаришсиз қолди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Кун тартибига киритилган қонунлар:
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги;
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек:
“Жиноят кодексга коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги;
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги;
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини, Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади.
Янгиликлар лентаси
0