https://sputniknews.uz/20230405/referendum-mdh-xalqaro-kuzatuvchi-akkreditatsiya-33549683.html
Референдумда МДҲдан иштирок этувчи халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди
Референдумда МДҲдан иштирок этувчи халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси МДҲ дан 20 га яқин кузатувчиларни аккредитациядан ўтказди. 05.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-05T17:29+0500
2023-04-05T17:29+0500
2023-04-05T17:29+0500
ўзбекистон
референдум
мдҳ
референдум — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21059807_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f0c3d8016c3834741ea932b1ce9d0d75.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Референдумда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) иштирок этувчи 20 га яқин халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) доимий аъзоси Гулноза Раҳимова Sputnik мухбирига маълум қилди.Қайд этилишича, МСК Ўзбекистон Республикасининг референдумини кузатишда иштирок этиш учун бир қатор халқаро ташкилотларга таклифномалар юборган..МДҲ Кузатувчилари миссиялари таркибига МДҲга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат халқаро кузатувчилар кириши мумкин.МДҲ кузатувчилари миссиялари томонидан референдум миллий қонунчилигига ва референдум ўтказувчи давлатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнотлар тайёрланади.Шунингдек, Марказий сайлов комиссия томонидан хорижий давлатлар сайлов органларига, хорижий сиёсий ва жамоат арбобларига, илмий жамоатчилик вакилларига референдумни кузатишда иштирок этиш учун ҳам таклифномалар юборилди.Бугунги кунгача МСК томонидан 26 нафар халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан референдумни кузатиши учун 26 нафар ҳалқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.Шунингдек:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон референдумида овоз бериш бюллетенининг шакли тасдиқлангани хабар қилинган эди. 30 апрель куни республика Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21059807_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_35121f65b5d0e9bae520f6daecd557cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, референдум, мдҳ
ўзбекистон, референдум, мдҳ
Референдумда МДҲдан иштирок этувчи халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди
Марказий сайлов комиссияси МДҲ дан 20 га яқин кузатувчиларни аккредитациядан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Референдумда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) иштирок этувчи 20 га яқин халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) доимий аъзоси Гулноза Раҳимова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, МСК Ўзбекистон Республикасининг референдумини кузатишда иштирок этиш учун бир қатор халқаро ташкилотларга таклифномалар юборган..
“Одатда кенгайтирилган таркибда иштирок этадиган халқаро кузатувчилар миссияларидан бири бу МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси вакиллари ҳам референдумни кузатиш учун таклиф этилди”, - дейди Раҳимова.
МДҲ Кузатувчилари миссиялари таркибига МДҲга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат халқаро кузатувчилар кириши мумкин.
МДҲ кузатувчилари миссиялари томонидан референдум миллий қонунчилигига ва референдум ўтказувчи давлатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнотлар тайёрланади.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссия томонидан хорижий давлатлар сайлов органларига, хорижий сиёсий ва жамоат арбобларига, илмий жамоатчилик вакилларига референдумни кузатишда иштирок этиш учун ҳам таклифномалар юборилди.
Бугунги кунгача МСК томонидан 26 нафар халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан референдумни кузатиши учун 26 нафар ҳалқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси МДҲ Ижроия қўмитаси референдумни кузатиш бўйича миссиясидан 8 нафар, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг референдумни кузатиш бўйича миссиясидан 10 нафар кузатувчиларни аккредитациядан ўтказди.
Грузия Марказий сайлов комиссиясидан - 3 нафар;
Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясидан - 2 нафар;
Индонезия ва Нидерландия давлатларидан бир нафардан кузатувчилар ҳам аккредитациядан ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон референдумида овоз бериш бюллетенининг шакли тасдиқлангани
хабар қилинган эди. 30 апрель куни республика Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади.