https://sputniknews.uz/20230405/ozbekiston-ilk-bor-bir-yarim-yoshli-bola-umurtqa-pogonasi-operatsiya-33521998.html
Ўзбекистонда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди
Ўзбекистонда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор 1 ёшу 4 ойлик боланинг ортиқча ярим тана умуртқасини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
2023-04-05T07:29+0500
2023-04-05T07:29+0500
2023-04-05T11:51+0500
жамият
ўзбекистон
жарроҳлик амалиёти
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33522124_0:129:1280:849_1920x0_80_0_0_676cd037db56f905b84085c3873b9ff9.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Операция Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилган.Жажжи бемор Муҳаммадусмон Ибрагимов 2021 йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Дунёга келганида умуртқа поғонасида туғма аномалия борлиги аниқланган. Яъни умуртқа поғонаси кўкрак-бел қисми соҳасида қийшиқлик, чап томонда кўкрак қафасининг бўртиб чиқиб қолиши кузатилган.Вақтинчалик муолажалардан сўнг ота-онаси Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига мурожат қилди.Муассасада VTh 12 ярим умуртқани олиш, сколиотик деформациясини коррекциялаш ва эндокорректор билан стабилизация қилиш операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли.Марказ раҳбари Мурод Ирисметовнинг таъкидлашича, авваллари бундай жарроҳлик муолажаларини бажариш учун беморнинг балоғат ёшига етиши кутилган.Оқибатда ўтган даврда бутун умуртқа поғонасида оғир сколиотик деформация юзага келиб, якунда жуда катта жарроҳлик амалиёти ўказилишига тўғри келган. Бундан ташқари, беморнинг кўкрак қафаси органларида иккиламчи ўзгаришлар пайдо бўлган. Бу эса кўпинча беморнинг умрбод ногирон бўлиб қолишига олиб келган.Энди мазкур мураккаб амалиётнинг эрта ёшда ўтказилиши юқоридаги каби асоратлар ва туғма ногиронликнинг олди олинишига хизмат қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33522124_74:0:1206:849_1920x0_80_0_0_a43519989f3f88476285173c8d379163.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жарроҳлик амалиёти ссв
ўзбекистон жарроҳлик амалиёти ссв
Ўзбекистонда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди
07:29 05.04.2023 (янгиланди: 11:51 05.04.2023) Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор 1 ёшу 4 ойлик боланинг ортиқча ярим тана умуртқасини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Операция Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Жажжи бемор Муҳаммадусмон Ибрагимов 2021 йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Дунёга келганида умуртқа поғонасида туғма аномалия борлиги аниқланган. Яъни умуртқа поғонаси кўкрак-бел қисми соҳасида қийшиқлик, чап томонда кўкрак қафасининг бўртиб чиқиб қолиши кузатилган.
Вақтинчалик муолажалардан сўнг ота-онаси Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига мурожат қилди.
"Керакли лаборатор ва инструментал текширувлардан сўнг Муҳаммадусмонга "Умуртқа поғонаси туғма ривожланиш аномалияси, умуртқа поғонаси кўкрак-бел қисми туғма сколиози, кўкрак ва бел қисми шаклланиши бузилиши. Чап томонлама VThХ ярим умуртқаси" ташхиси қўйилди", - дейилади хабарда.
Муассасада VTh 12 ярим умуртқани олиш, сколиотик деформациясини коррекциялаш ва эндокорректор билан стабилизация қилиш операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли.
Марказ раҳбари Мурод Ирисметовнинг таъкидлашича, авваллари бундай жарроҳлик муолажаларини бажариш учун беморнинг балоғат ёшига етиши кутилган.
Оқибатда ўтган даврда бутун умуртқа поғонасида оғир сколиотик деформация юзага келиб, якунда жуда катта жарроҳлик амалиёти ўказилишига тўғри келган. Бундан ташқари, беморнинг кўкрак қафаси органларида иккиламчи ўзгаришлар пайдо бўлган. Бу эса кўпинча беморнинг умрбод ногирон бўлиб қолишига олиб келган.
Энди мазкур мураккаб амалиётнинг эрта ёшда ўтказилиши юқоридаги каби асоратлар ва туғма ногиронликнинг олди олинишига хизмат қилади.