Муддати ўтган товарлар ҳақида маълумот берганлар рағбатлантирилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишТехнология проверки маркированных товаров с помощью системы "Честный знак"
Технология проверки маркированных товаров с помощью системы Честный знак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Президент имзолаган янги қарорга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Муддати ўтган товарлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–110-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади.
Шунингдек, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади.
Қолаверса, санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.
Қуйидагилардан хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади:
ўзганинг товар белгиси;
хизмат кўрсатиш белгиси;
географик кўрсаткичи;
товар келиб чиққан жой номи;
адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белги ёки фирма номи.
Белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қатор фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади.
Лицензия олиш талаб килинадиган фаолият турлари:
Истеьмол ва техник этил спирти, алкоголь махсулотлари ишлаб чикариш;
Алкоголь махсулотларининг улгуржи савдоси;
Тамаки махсулотлари ишлаб чикариш;
Гиёхвандлик воситалари, психотро моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада булиши билан боглик фаолият;
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация килиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация килиш мустасно).
Ваколатли органларни хабардор килиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:
Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш;
Алкоголь махсулотлари билан чакана савдо килиш;
Умумий овкатланиш корхоналари томонидан алкоголь махсулотларини сотиш;
Тамаки махсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо килиш;
Пиво махсулотлари билан улгуржи савдо килиш.
Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади.
Жумладан:
мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.
1 июлдан кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
1 августдан алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.
1 сентябрдан тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0