МДҲ экспертлари ядровий чиқиндиларни йўқ қилиш масалаларини муҳокама қилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровТворческий форум СНГ
Творческий форум СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 70 дан ортиқ экспертлар иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Қозоғистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг фойдаланилган ядро ёқилғиси, радиоактив чиқиндиларга мурожаат қилиш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфли объектларни фойдаланишдан чиқариш бўйича база ташкилотининг техник ечимлар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 70 дан ортиқ экспертлар иштирок этди.
МДҲ мамлакатларида фойдаланилган ядро ёқилғиси, радиоактив чиқиндиларга мурожаат қилиш бўйича қўлланилаётган ва ишлаб чиқилаётган ечимлар ва технологиялар йиғилишнинг асосий масаласи бўлди.
База ташкилотининг маслаҳат органи раиси ўринбосари Эдуард Никитин МДҲ мамлакатларида 40 дан ортиқ йирик ядровий мерос объектлари жойлашганини таъкидлади.
Ҳамдўстлик экспертлари ядровий мерос объектларини фойдаланишдан чиқаришнинг турли босқичларида муҳофаза қилиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди.
“Қайта тикланадиган объектларда энг мос технологиялар ва муҳандислик ечимларидан фойдаланиш зарур. Комплекс дастурнинг тажриба объектларида фойдаланиш учун технологиялар реестрини шакллантирамиз”, - деди Эдуард Никитин.
Учрашув давомида иштирокчилар тадқиқот ва саноат уран-графит реакторларини, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни сақлаш объектларини фойдаланишдан чиқариш технологияларини кўриб чиқди.
Янгиликлар лентаси
0