https://sputniknews.uz/20230405/kasb-33540638.html
Ўзбекистонда ёшлар кўпроқ қайси касбни эгаллашни хоҳлайди
Ўзбекистонда ёшлар кўпроқ қайси касбни эгаллашни хоҳлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг (МҲТИ) 10 ёшдан 22 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари иштирокида ўтказган сўрови шуни кўрсатди.
2023-04-05T14:11+0500
2023-04-05T14:11+0500
2023-04-05T14:20+0500
жамият
ўзбекистон
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/01/25806751_0:141:3072:1869_1920x0_80_0_0_0d6d74a4aae5ade23900f5060e00d1b3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг (МҲТИ) 10 ёшдан 22 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари иштирокида ўтказган сўрови шуни кўрсатди.Сўровнома жавобларига биноан, ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IT мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади. Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган.Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонидил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти (80,2 фоизи) фарзандларини маълум касб бўйича етук мутахассис бўлиб, элга таниладиган инсон сифатида кўриши маълум бўлган. Моддий таъминланганлик ва мулк эгаси бўлиши иккинчи орзу бўлиб қолмоқда (7,9 фоиз). Ушбу саволнинг жавоблари ота-оналарнинг миллати ва маълумот даражаси, фарзанднинг жинси бўйича фарқ қилмайди.Аксарият ота-оналар (95,8 фоиз) фарзандлари келажаги борасида ўзаро маслаҳатлашган. 88,3 фоиз ҳолатда уларнинг фикри бир жойдан чиққан бўлса, 7,2 фоиз ҳолатда фикрлар кескин фарқланган.Сўровнома жавоблари шуни кўрсатганки, ота-оналар фарзандлари келажагини режалаштиришда болаларнинг фикрига ҳам эътибор бермоқда. Ота-оналарнинг 97,9 фоизи ўз фарзандлари билан ушбу мавзуда суҳбатлашган бўлиб, 86,3 фоизи фарзандларининг танловини маъқуллаган, 11,1 фоизи қисман маъқуллаган, 1,3 фоизи эса қониқмаган.Сўровда 2100 киши иштирок этди. Респондентларнинг 72 фоизини аёллар, 28 фоизини эркаклар ташкил этди. Таълим даражаси бўйича уларнинг 4,6 фоизи илмий даражага, 36,1 фоизи олий маълумотга, 21,2 фоизи ўрта, 38,2 фоизи ўрта махсус маълумотга эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/01/25806751_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_8441e8dae4ca347865eccc954536935e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар касб ўзбекистон тадқиқот сўров
ёшлар касб ўзбекистон тадқиқот сўров
Ўзбекистонда ёшлар кўпроқ қайси касбни эгаллашни хоҳлайди
14:11 05.04.2023 (янгиланди: 14:20 05.04.2023) 10 ёшдан 22 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари иштирокида сўров ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг (МҲТИ) 10 ёшдан 22 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари иштирокида ўтказган сўрови
шуни кўрсатди. Сўровнома жавобларига биноан, ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IT мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади. Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган.
Қизлар кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IT мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.
Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонидил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.
Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти (80,2 фоизи) фарзандларини маълум касб бўйича етук мутахассис бўлиб, элга таниладиган инсон сифатида кўриши маълум бўлган. Моддий таъминланганлик ва мулк эгаси бўлиши иккинчи орзу бўлиб қолмоқда (7,9 фоиз). Ушбу саволнинг жавоблари ота-оналарнинг миллати ва маълумот даражаси, фарзанднинг жинси бўйича фарқ қилмайди.
Аксарият ота-оналар (95,8 фоиз) фарзандлари келажаги борасида ўзаро маслаҳатлашган. 88,3 фоиз ҳолатда уларнинг фикри бир жойдан чиққан бўлса, 7,2 фоиз ҳолатда фикрлар кескин фарқланган.
Сўровнома жавоблари шуни кўрсатганки, ота-оналар фарзандлари келажагини режалаштиришда болаларнинг фикрига ҳам эътибор бермоқда. Ота-оналарнинг 97,9 фоизи ўз фарзандлари билан ушбу мавзуда суҳбатлашган бўлиб, 86,3 фоизи фарзандларининг танловини маъқуллаган, 11,1 фоизи қисман маъқуллаган, 1,3 фоизи эса қониқмаган.
Сўровда 2100 киши иштирок этди. Респондентларнинг 72 фоизини аёллар, 28 фоизини эркаклар ташкил этди. Таълим даражаси бўйича уларнинг 4,6 фоизи илмий даражага, 36,1 фоизи олий маълумотга, 21,2 фоизи ўрта, 38,2 фоизи ўрта махсус маълумотга эга.