Дунёда ҳар олти кишидан бири бепуштликдан азият чекади– ЖССТ

© Foto : Liza SummerДевушка закрывает уши
Девушка закрывает уши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Oбуна бўлиш
Ташкилотнинг аниқлик киритишича, бепуштлик даражаси бой мамлакатларда (17,5 фоиз) камбағал мамлакатлардагидан (16,5 фоиз) юқори.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳар олти кишидан бири бепуштликдан азият чекади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТТ)нинг янги ҳисоботида айтилади.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич катта ёшли аҳолининг қарийб 17,5 фоизини ташкил қилади.
Бепуштликнинг олдини олиш, диагностика ва муолажа қилишга доир мавжуд усуллар нархи жуда юқори. Айниқса, кам даромадли мамлакатларда тиббий хизматнинг бу туридан барча бирдек фойдалана олмайди.
Шу сабабли ЖССТ ҳукуматларни ушбу дардга чалинган муҳтож инсонлар учун арзон ва сифатли даволаш воситаларидан фойдаланиш имкониятини оширишга чақирди.
Шунингдек, ташкилот кўплаб мамлакатларда бепуштлик статистикаси мунтазам юритилмаётгани муаммо кўлами янада ошишига хизмат қилишини маълум қилди.
Ташкилотнинг аниқлик киритишича, бепуштлик даражаси бой мамлакатларда (17,5 фоиз) камбағал мамлакатлардагидан (16,5 фоиз) юқори.
Янгиликлар лентаси
0