https://sputniknews.uz/20230404/turkiyadagi-ozbekistonliklarga-murojaat-qilindi-33516378.html
Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Мурожаатда ёзилишича, сўнгги вақтларда интернет, ОАВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали ўзбекистонликларнинг Туркия ҳудудида содир этилган турли жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолганликлари ҳақида тез-тез
2023-04-04T20:18+0500
2023-04-04T20:18+0500
2023-04-04T20:18+0500
жамият
туркия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33369548_0:310:2048:1462_1920x0_80_0_0_b5d60a692203740b44a4820794ff605d.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси бу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.Мурожаатда ёзилишича, сўнгги вақтларда интернет, ОАВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали ўзбекистонликларнинг Туркия ҳудудида содир этилган турли жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолганликлари ҳақида тез-тез хабарлар келиб тушмоқда.Консулхона фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳолатларда жабр кўришлари ёки айбдор бўлиб қолишларининг олдини олиш мақсадида меҳмон бўлиб турган мамлакат талабларига қатъий риоя қилишни сўраган.Фуқароларга, агар улар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бирон бир сабабга кўра ушланса ёки ҳибсга олинса, бу ҳақда зудликда Бош консулхонага хабар берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги эслатилган.“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни, фуқароларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига риоя қилишни ва бу орқали қонун олдида жавобгар бўлиб қолишдан ўзингизни асрашингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.Ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқаролари ҳар қандай ҳолатда Бош консулхонага (тел.: 02123232037, e-mail: uzbekconsul@yahoo.com) мурожаат қилишлари мумкин.
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33369548_0:118:2048:1654_1920x0_80_0_0_38e5de643b7d86f2c3811d8c809375d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия ўзбекистон ўзбекистоннинг истанбул шаҳридаги бош консулхонаси мурожаат
туркия ўзбекистон ўзбекистоннинг истанбул шаҳридаги бош консулхонаси мурожаат
Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Бош консулхона фуқаролардан Туркия талабларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси бу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
Мурожаатда ёзилишича, сўнгги вақтларда интернет, ОАВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали ўзбекистонликларнинг Туркия ҳудудида содир этилган турли жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолганликлари ҳақида тез-тез хабарлар келиб тушмоқда.
Консулхона фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳолатларда жабр кўришлари ёки айбдор бўлиб қолишларининг олдини олиш мақсадида меҳмон бўлиб турган мамлакат талабларига қатъий риоя қилишни сўраган.
“Ўзингиз ва яқинларингизнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига хавф туғдириши мумкин бўлган жойлар ва шахслардан йироқ бўлишингизни, бундай вазиятларни келтириб чиқармаслик чораларини кўришингизни, мусофир юртда ватандошларимизга ўзаро ҳурмат ва ёрдам кўрсатишингизни яна бир бор илтимос қиламиз”, - дейилган Бош консулхона
хабарида.Фуқароларга, агар улар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бирон бир сабабга кўра ушланса ёки ҳибсга олинса, бу ҳақда зудликда Бош консулхонага хабар берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги эслатилган.
“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни, фуқароларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига риоя қилишни ва бу орқали қонун олдида жавобгар бўлиб қолишдан ўзингизни асрашингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқаролари ҳар қандай ҳолатда Бош консулхонага (тел.: 02123232037, e-mail: uzbekconsul@yahoo.com) мурожаат қилишлари мумкин.