Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПассажиры Ташкентского метро в ожидании поезда.
Пассажиры Ташкентского метро в ожидании поезда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Овоз бериш geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини метронинг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди.
2022 йил 5-11 декабрь кунлари geonom.tashkent.uz сайтида Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат ишчи гуруҳ келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мос номни танлаб олган.

Энди тошкентликларга бу учта вариантдан бирини танлаш таклиф қилинмоқда. Овоз бериш geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.

Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритишга тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида Тошкентда географик объектлар ва ер усти метроси бекатларига ном бериш бўйича жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун веб-саҳифа ишга туширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0