Тошкентда фарзандлари билан ўзини 9-қаватдан ташлаган аёл юзасидан расмий баёнот берилди

© Пресс-служба Генеральной прокуратуры УзбекистанаГенеральная прокуратура Узбекистана
Генеральная прокуратура Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Кеча Тошкент шаҳар Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 ва 103 моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади Бош прокуратура расмий баёнотида.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар асосида Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилди.
Аниқланишича, 3 апрель куни соат 19.20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 й.т.) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида 9-қаватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб, ўз жонига қасд қилган.
Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 103 (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябрь ойида ёнғин содир бўлганлиги сабабли 3 нафар фарзандлари билан бирга онасининг Серегели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга истиқомат қилиб келган. Бу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.
Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда эканлиги аниқланган.
Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожеанинг барча эҳтимолий сабабларини синчиковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.
Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар ўзини ўзи ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади.
Янгиликлар лентаси
0