https://sputniknews.uz/20230404/shimoliy-oqim-33505555.html
Германия “Шимолий оқим”ни суғурталашни қайта тиклади — ОАВ
Германия “Шимолий оқим”ни суғурталашни қайта тиклади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Германиянинг Allianz ва Munich Re суғурта компаниялари Россия назоратидаги шикастланган “Шимолий оқим” газ қувурини суғурталашни қайта тиклади. Суғурта нималарни қоплайди?
2023-04-04T15:55+0500
2023-04-04T15:55+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
германия
шимолий оқим-2
портлаш
ақш
газ қувури
теракт
суғурта
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26513630_0:257:2500:1664_1920x0_80_0_0_f6e68e8c32ee8ffc4d5c9fc701875a96.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Германия суғурта компаниялари шикастланган “Шимолий оқим” газ қувурини суғурталашни қайта тиклади, деб хабар бермоқда "Reuters". РИА Новости хабарига асосан. Германиянинг "Allianz" ва "Munich Re" суғурта компаниялари Россия назоратидаги шикастланган “Шимолий оқим” газ қувурини суғурталашни қайта тиклади.Манбалардан бирига кўра, Германия ҳукумати суғуртага эътироз билдирмаган. Бошқа суҳбатдошларнинг қайд этишича, “Шимолий оқим”нинг немис акциядорларининг бир қисми Москва билан муносабатлар яхшиланса, қувурни сақлаб қолиш тарафдори.Шу билан бирга, немис истеблишментининг кўп сонли вакиллари ойиҳанинг қайта тикланишига ишонмайди, деб ёзади нашр.Ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилган Россиянинг “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” экспорт қувурлари портлаш туфайли ишдан чиққан эди. Швеция, Дания ва Германия суриштирув ишларини олиб бормоқда, аммо ҳозирча аниқ натижаларга эришмаган. Америкалик журналист Сеймур Херш ушбу ҳодисада АҚШ махсус хизматли қўли борлигини таъкидловчи бир неча мақолалар эълон қилган эди. Россия ҳукумати ушбу ҳодисани халқаро террорчилик ҳаракати деб атаган ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва халқаро ҳамжамият томонидан холис тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26513630_161:0:2380:1664_1920x0_80_0_0_a283fa9496bf84eb0908c55483637486.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
германия allianz munich re суғурта компаниялари россия шимолий оқим газ қувури
германия allianz munich re суғурта компаниялари россия шимолий оқим газ қувури
Германия “Шимолий оқим”ни суғурталашни қайта тиклади — ОАВ
15:55 04.04.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Суғурта "Шимолий оқим" инфратузилмасига етказилган зарарни, унинг фаолияти тўхтаб қолиши натижасида келиб чиққан камомадни ҳам қоплайди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Германия суғурта компаниялари шикастланган “Шимолий оқим” газ қувурини суғурталашни қайта тиклади, деб хабар бермоқда "Reuters". РИА Новости
хабарига асосан.
Германиянинг "Allianz" ва "Munich Re" суғурта компаниялари Россия назоратидаги шикастланган “Шимолий оқим” газ қувурини суғурталашни қайта тиклади.
Агентлик суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, суғурта инфратузилмага етказилган жисмоний зарарни ҳам, фаолиятнинг тўхтаб қолиши натижасида келиб чиққан иқтисодий камомадни ҳам қамраб олади. Суғуртанинг мавжудлиги Болтиқ денгизи орқали Европага газ етказиб беришни тиклаш учун зарур бўлган таъмирлаш ишларини ҳам осонлаштиради.
Манбалардан бирига кўра, Германия ҳукумати суғуртага эътироз билдирмаган. Бошқа суҳбатдошларнинг қайд этишича, “Шимолий оқим”нинг немис акциядорларининг бир қисми Москва билан муносабатлар яхшиланса, қувурни сақлаб қолиш тарафдори.
Шу билан бирга, немис истеблишментининг кўп сонли вакиллари ойиҳанинг қайта тикланишига ишонмайди, деб ёзади нашр.
Ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилган Россиянинг “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” экспорт қувурлари портлаш туфайли ишдан чиққан эди. Швеция, Дания ва Германия суриштирув ишларини олиб бормоқда, аммо ҳозирча аниқ натижаларга эришмаган. Америкалик журналист Сеймур Херш ушбу ҳодисада АҚШ махсус хизматли қўли борлигини таъкидловчи бир неча мақолалар эълон қилган эди.
Россия ҳукумати ушбу ҳодисани халқаро террорчилик ҳаракати деб атаган ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва халқаро ҳамжамият томонидан холис тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.