Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
© PixabayСелевой поток
© Pixabay
Oбуна бўлиш
Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Таъкидланишича, шу саналарда мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 5 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 5-7 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
Момақалдироқ пайтида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
5-7 апрел кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.