https://sputniknews.uz/20230404/ozbekiston-va-vengriya-33519909.html
Ўзбекистон ва Венгрия махсус инвестиция жамғармасини ташкил этади
Ўзбекистон ва Венгрия махсус инвестиция жамғармасини ташкил этади
Sputnik Ўзбекистон
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов венгриялик ҳамкасби билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди. 04.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-04T21:13+0500
2023-04-04T21:13+0500
2023-04-04T21:13+0500
иқтисод
венгрия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24476865_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_4533eff3a309409c0feb6a77c5ad7093.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида устав капитали 50 миллион евро бўлган махсус инвестиция жамғармаси яратилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Венгрия Иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Наджи билан онлайн музокаралар ўтказди. Суҳбатда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва келгусидаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.Венгрия томони Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини яратиш ниятини тасдиқлади. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Қорақалпоғистонда қизилмияни қайта ишлаш мажмуасини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.Шунингдек, икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди, хусусан, Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини 22-23 май кунлари Будапешт шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
венгрия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24476865_0:0:1707:1280_1920x0_80_0_0_2e9d98dd588c181986d59e99820c86ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, венгрия, ўзбекистон
иқтисод, венгрия, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Венгрия махсус инвестиция жамғармасини ташкил этади
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов венгриялик ҳамкасби билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида устав капитали 50 миллион евро бўлган махсус инвестиция жамғармаси яратилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Венгрия Иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Наджи билан онлайн музокаралар ўтказди. Суҳбатда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва келгусидаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Венгрия томони Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини яратиш ниятини тасдиқлади. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Қорақалпоғистонда қизилмияни қайта ишлаш мажмуасини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди, хусусан, Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини 22-23 май кунлари Будапешт шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.