https://sputniknews.uz/20230404/nato-ukrainada-boynigacha-botib-qoldi-33513067.html
НАТО Украинада бўйнигача ботиб қолди
НАТО Украинада бўйнигача ботиб қолди
Sputnik Ўзбекистон
НАТО Украинада мағлубиятга учради, энди гап юзда табассум билан қандай қилиб чиқиб кетишда.
2023-04-04T21:54+0500
2023-04-04T21:54+0500
2023-04-05T18:44+0500
колумнистлар
нато
украина
франция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33500090_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_db48f9da2da758e590a8b8135d96420f.jpg
Бугун Брюсселда бошланган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши деярли бутунлай Украинага бағишланган. У ерда баланд трибуналардан нима қилиш кераклигини айтиб беришади, саҳна ортида эса — ким айбдорлиги борасида баҳслар бошланади.Будапешт "Украинага "тинчликпарвар контингент" юбориш" масаласини муҳокамасини бошлашлаши мумкинлигига аллақачон шама қилган ва бундай ҳаракатлар нимага олиб келишидан огоҳлантирган. НАТО ва умумевропаликлари нима дейишидан қатъи назар, фронт чизиғи ҳар куни Европа Иттифоқи чегараларига яқинлашаётгани ҳаммага маълум. Таққослаш учун: Саҳелдаги ўн йил давом этган ҳарбий операцияда француз армияси эллик нафар аскарини йўқотган. Бу рақам жамоатчилик фикри ва ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш учун ҳаддан ташқари кўп бўлиб чиқди. Франция (ва бутун Россияга қарши коалиция) томонидан кўрсатилган ҳарбий ёрдам аста-секин йўқ бўлиб кетиши учун яна қанча француз қурбонлари керак бўлади? Чегара аллақачон яқин эканлигини тушуниш учун келажакни башорат қилувчи бўлиш шарт эмас.Ҳаво йўллари билан ҳам муваффақият йўқ. Қирувчилар – "Мираж" ҳам, "Торнадо" ҳам бошқа "Еврофайтер"лар ҳам – бошқа шарт-шароитлар, бошқа логистика, парвоз ва техник ходимларнинг турли малакаларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Бу ерда ҳам яна умумаевропа НАТО аъзолари хато қилишди.Шимолий Атлантика "Акела"си хато қилди – Россияни ҳам, унинг армиясининг жанговар тайёргарлигини ҳам, халқнинг сафарбарлик қобилиятини ҳам нотўғри баҳолади. Нафақат фронтга чиқиш (шу жумладан ихтиёрий равишда), балки жангчиларнинг орқасида туриб уларга ҳамма нарсада ёрдам бериб хато қилди.Худди шунга ўхшаш вазиятда, ҳаёлан бўлса ҳам Украинага юборилаётган, "НАТО тинчликпарвар контингетлари" (нима ибора бўлса, ҳаммаси оксиморон) орқасида ким туради? Ҳамма нарса жаҳаннамга кетаётган бир пайтда Европа Иттифоқидаги милитаристик харажатлардан норозиларми? Ёки шахсан Макрон, Мишел, фон дер Ляйен, Боррел ва Столтенберг бўладими?Брюсселдаги Хонимлар ва жанобларнинг олий йиғилиши, Ғарбнинг жамоавий сиёсий қаймоғи, албатта, мутлақо бошқа масалалар билан овора. Россия билан прокси қарама-қаршилик бошланганидан бир йил ўтиб, уларнинг қудратли иқтисодиёти эса тиз чўкиб бўлди. Россия билан тўғридан-тўғри сиёсий қарама-қаршиликнинг бир йиллиги арафасида Европанинг "гуллаган боғи", ҳуқуқлар эркинлиги, барча шиор ва декларациялардан — деярли ҳеч нарса қолмади. Мафкуралар ва қадриятлар кураши учун бир йиллик курашдан сўнг – дунё Россия билан бирга ёки унинг ёнида бўлишни танлади. Чунки "сиёсий элитанинг қаймоқлари" ўзларининг шинам яшаш хоналарида кўп асрлар давомида синаб кўрган ва ҳали ҳам ўзларининг ҳаёт моделлари ва сиёсий тузилмаларини "универсал" деб тасаввур қилишга уринаётганларга қараганда Ер аҳолиси улардан бир неча баравар кўп эканлигини унутдилар.Бу ерда ҳам – яна прогрессив фуқаролар ва "умумий одамлар" ўртасида даҳшатли хато юз берди. Зарба аниқ нишонга урмади, аммо кўп маротаба битта хатога йўл қўявериш муваффақиятли амалга оширилди.Бу ҳолатнинг қанча давом этишини аниқ башорат қилиб бўлмайди, лекин амалда барча керакли маълумотларга эга бўлган ҳолда қуйидагиларни қайд этиш мумкин.Улар бунга эришади ҳам. Биз эса хотиржамлик, ишонч ва эҳтиёткорлик билан қўйилган мақсадларимизга эришамиз. Тартиб-интизом, боадаблик ва аниқлик билан.Барча мажбуриятлар ва маъсулиятларга риоя қилган ҳолда.Қолаверса, Наполеон истилоси пайтида европаликлар йўлида учраган барча нарсани ёқиб тирик мавжудотларни ўлдирганини эслаш ортиқча бўлмайди.Хуллас, бугунги кунда ҳам европаликлар ўз анъаналарига, биз эса ўз анъанамизга содиқ қолмоқдамиз. Тарих эса ким ҳақ ва ким ноҳақ экани ҳақида ўз ҳукмини, афтидан, аллақачон чиқариб бўлган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33500090_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_57fbca23ea093dcd4e6270513720bf15.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
махсус операция россия нато аскар еи халқ украина мағлубият
махсус операция россия нато аскар еи халқ украина мағлубият
НАТО Украинада бўйнигача ботиб қолди
21:54 04.04.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Махсус операцияда курашаётган Россия аскарининг ортида бефарқ бўлмаган ватандошлар турибди, НАТО аскар жўнатган ҳолда уларни ҳозирданоқ норози бўлган ЕИ халқи қўллаб-қувватлайдими?
Бугун Брюсселда бошланган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши деярли бутунлай Украинага бағишланган. У ерда баланд трибуналардан нима қилиш кераклигини айтиб беришади, саҳна ортида эса — ким айбдорлиги борасида баҳслар бошланади.
Будапешт "Украинага "тинчликпарвар контингент" юбориш" масаласини муҳокамасини бошлашлаши мумкинлигига аллақачон шама қилган ва бундай ҳаракатлар нимага олиб келишидан огоҳлантирган. НАТО ва умумевропаликлари нима дейишидан қатъи назар, фронт чизиғи ҳар куни Европа Иттифоқи чегараларига яқинлашаётгани ҳаммага маълум.
“Украинанинг Европа қадриятлари учун курашини” қандай ва яна нима билан қўллаб-қувватлаш мумкинлиги ҳақидаги мунозара очилиши арафасида Франциянинг "Le Monde" нашри ҳарбий операция ҳудудида атиги бир ҳафта ичида икки француз ёлланма аскари ҳалок бўлганини хабар қилди. Махсус ҳарбий операция (МҲО) бошланганидан бери бундай одамлар аллақачон ўнта бўлган.
Таққослаш учун: Саҳелдаги ўн йил давом этган ҳарбий операцияда француз армияси эллик нафар аскарини йўқотган. Бу рақам жамоатчилик фикри ва ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш учун ҳаддан ташқари кўп бўлиб чиқди. Франция (ва бутун Россияга қарши коалиция) томонидан кўрсатилган ҳарбий ёрдам аста-секин йўқ бўлиб кетиши учун яна қанча француз қурбонлари керак бўлади? Чегара аллақачон яқин эканлигини тушуниш учун келажакни башорат қилувчи бўлиш шарт эмас.
Франция МҲО зонасига юборган енгил танклар, мутахассисларнинг фикрига кўра, деярли фойдасиз бўлиб чиқди. Русларда raspoutitza деган сўз бор – лойгарчилик, бу нафақат этиклар, балки танкларнинг ғилдираклари ҳам лой ва ботқоққа ботиб қолиши демакдир. Гусеница юришида бўлган НАТО танклари ҳамон Украина томон йўлда келмоқда.
Ҳаво йўллари билан ҳам муваффақият йўқ. Қирувчилар – "Мираж" ҳам, "Торнадо" ҳам бошқа "Еврофайтер"лар ҳам – бошқа шарт-шароитлар, бошқа логистика, парвоз ва техник ходимларнинг турли малакаларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Бу ерда ҳам яна умумаевропа НАТО аъзолари хато қилишди.
Шимолий Атлантика "Акела"си хато қилди – Россияни ҳам, унинг армиясининг жанговар тайёргарлигини ҳам, халқнинг сафарбарлик қобилиятини ҳам нотўғри баҳолади. Нафақат фронтга чиқиш (шу жумладан ихтиёрий равишда), балки жангчиларнинг орқасида туриб уларга ҳамма нарсада ёрдам бериб хато қилди.
Худди шунга ўхшаш вазиятда, ҳаёлан бўлса ҳам Украинага юборилаётган, "НАТО тинчликпарвар контингетлари" (нима ибора бўлса, ҳаммаси оксиморон) орқасида ким туради? Ҳамма нарса жаҳаннамга кетаётган бир пайтда Европа Иттифоқидаги милитаристик харажатлардан норозиларми? Ёки шахсан Макрон, Мишел, фон дер Ляйен, Боррел ва Столтенберг бўладими?
Брюсселдаги Хонимлар ва жанобларнинг олий йиғилиши, Ғарбнинг жамоавий сиёсий қаймоғи, албатта, мутлақо бошқа масалалар билан овора. Россия билан прокси қарама-қаршилик бошланганидан бир йил ўтиб, уларнинг қудратли иқтисодиёти эса тиз чўкиб бўлди. Россия билан тўғридан-тўғри сиёсий қарама-қаршиликнинг бир йиллиги арафасида Европанинг "гуллаган боғи", ҳуқуқлар эркинлиги, барча шиор ва декларациялардан — деярли ҳеч нарса қолмади. Мафкуралар ва қадриятлар кураши учун бир йиллик курашдан сўнг – дунё Россия билан бирга ёки унинг ёнида бўлишни танлади. Чунки "сиёсий элитанинг қаймоқлари" ўзларининг шинам яшаш хоналарида кўп асрлар давомида синаб кўрган ва ҳали ҳам ўзларининг ҳаёт моделлари ва сиёсий тузилмаларини "универсал" деб тасаввур қилишга уринаётганларга қараганда Ер аҳолиси улардан бир неча баравар кўп эканлигини унутдилар.
Бу ерда ҳам – яна прогрессив фуқаролар ва "умумий одамлар" ўртасида даҳшатли хато юз берди. Зарба аниқ нишонга урмади, аммо кўп маротаба битта хатога йўл қўявериш муваффақиятли амалга оширилди.
Бу ҳолатнинг қанча давом этишини аниқ башорат қилиб бўлмайди, лекин амалда барча керакли маълумотларга эга бўлган ҳолда қуйидагиларни қайд этиш мумкин.
НАТО бугун ва ҳозир, аввалига яширинча, ўз қўллари билан яратган ҳарбий шармандаликдан қутулишга ҳаракат қилади. Уни ғалабага айлантиришнинг албатта иложи бўлмайди. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда "Березин"дан шармандали қочишга ўхшамаса бўлди. (Александр I бошчилигидаги рус қўшинларининг 200 йил олдин Парижга муваффақиятли кириб келган эди) Шунинг учун, "қачон чиқиб кетиш керак" деган савол энди тўғри келмайди, асосий савол энди – "қандай чиқиб кетиш керак". Яъни юзда табассумни сақлаган ҳолда қўлни қаттиқ сиқиб, тегишли оҳангда пиар ҳамроҳлиги билан Украинани тарк этиш.
Биз эса хотиржамлик, ишонч ва эҳтиёткорлик билан қўйилган мақсадларимизга эришамиз. Тартиб-интизом, боадаблик ва аниқлик билан.
Барча мажбуриятлар ва маъсулиятларга риоя қилган ҳолда.
Қолаверса, Наполеон истилоси пайтида европаликлар йўлида учраган барча нарсани ёқиб тирик мавжудотларни ўлдирганини эслаш ортиқча бўлмайди.
Рус ҳарбий корпуси эса Францияни тарк этиш вақтида қўмондон граф Воронцов ўз шахсий маблағлари ҳисобидан аскарлар томонидан Париж аҳолисига етказилган зарарни қоплаб берган эди.
Хуллас, бугунги кунда ҳам европаликлар ўз анъаналарига, биз эса ўз анъанамизга содиқ қолмоқдамиз. Тарих эса ким ҳақ ва ким ноҳақ экани ҳақида ўз ҳукмини, афтидан, аллақачон чиқариб бўлган.