Конституциявий қонун лойиҳаси Брайль алифбосида чоп этилди

© Национальный центр Республики Узбекистан по правам человекаПроект конституционного закона опубликован шрифтом Брайля
Проект конституционного закона опубликован шрифтом Брайля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Конституциявий қонун лойиҳасининг Брайль алифбосидаги нашри ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси Брайль алифбосида чоп этилди. Бу Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва “Барқарор ривожланиш маркази” томонидан амалга оширилди.
Миллий марказ ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун 2020 йилда Брайль алифбосида нашр этилган.
Ўз навбатида, Конституциявий қонун лойиҳасининг Брайль алифбосидаги нашри ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0