БАА вакиллари Ўзбекистонга раҳбар кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди

© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиБАА
БАА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва БАА раҳбар кадрларни тайёрлаш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ўзбекистонга раҳбар кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси М.Комилов раҳбарлигидаги делегация БААда бўлди. Ташриф давомида ўндан ортиқ икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистон делегациясининг БАА Ислом ишлари ва вақф бош идораси, Шаржа Ислом цивилизацияси музейи, Абу Даби “Hedayah” тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишувлари доирасида ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
БАА Федерал миллий кенгаши Мудофаа масалалари, ички ва ташқи ишлар қўмитаси раиси, “Hedayah” маркази раҳбари Доктор Али Рашид ал Нуаимий раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури Ўзбекистонда жуда муваффақиятли тарзда амалга оширилаётганлигини қайд этди. У бу борадаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни таклиф қилди.
Қайд этилишича, Шаржа Ислом цивилизацияси музейида ўзбек заминидан етишиб чиққан Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бойсунғур Мирзо, Бобур Мирзо каби буюк саркарда ва алломаларга тегишли ноёб тарихий манбалар ўрганилди.
Мамлакат вакилларининг БААга ташрифи давомида ўтказилган мулоқотлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали маданий-гуманитар ҳамда дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0