https://sputniknews.uz/20230404/33517724.html
Мирзиёев: БАА билан инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
Мирзиёев: БАА билан инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. 04.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-04T19:54+0500
2023-04-04T19:54+0500
2023-04-04T20:21+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
баа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33515799_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_eaab20eefaa2fc2a5ecbd2ca35fc3147.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, учрашувда юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари, ҳудудларнинг савдо-инвестициявий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.Ўзбекистон раҳбари ушбу йўналишлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама саммит кун тартибининг асосини ташкил этиши лозимлигини қайд этди.Бундан ташқари, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бошқарувда профессионал кадрларни ва дастурчиларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни жорий қилиш йўналишларида ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.Учрашув сўнгида Мирзиёев жорий дастурларни жадаллаштириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлашни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни янгилаш юзасидан топшириқлар берди.Якунда вазир ал-Гаргавийга Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси ва Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун давлатнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилди.
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33515799_39:0:1175:852_1920x0_80_0_0_11836b4f35cc56f6d3c30d353efa7243.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, баа
сиёсат, шавкат мирзиёев, баа
Мирзиёев: БАА билан инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
19:54 04.04.2023 (янгиланди: 20:21 04.04.2023) Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, учрашувда юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари, ҳудудларнинг савдо-инвестициявий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон раҳбари ушбу йўналишлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама саммит кун тартибининг асосини ташкил этиши лозимлигини қайд этди.
Бундан ташқари, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бошқарувда профессионал кадрларни ва дастурчиларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни жорий қилиш йўналишларида ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув сўнгида Мирзиёев жорий дастурларни жадаллаштириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлашни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни янгилаш юзасидан топшириқлар берди.
Якунда вазир ал-Гаргавийга Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси ва Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун давлатнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилди.