Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Хориждаги ўзбекистонликлар учун референдум бўйича электрон харита тузилди

© PulatovКонституция Республики Узбекистан.
Конституция Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Унда овоз бериш ўтказиладиган энг яқин участканинг аниқ жойлашуви кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. “Дунё” ахборот агентлиги хорижда жойлашган референдум участкалари манзилларининг электрон харитасини эълон қилди. Унда овоз бериш ўтказиладиган энг яқин участканинг аниқ жойлашуви кўрсатилган.
Бундан ташқари, референдум қонунчилигига оид мобил илова ишга туширилди. Унда сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, овоз бериш жараёнига оид барча маълумотлар келтирилган.
Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та участка очилиши ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0