https://sputniknews.uz/20230403/suv-hisobi-axborot-tizimi-yaratiladi-33470775.html
“Suv hisobi” ахборот тизими яратилади
“Suv hisobi” ахборот тизими яратилади
Sputnik Ўзбекистон
“Suv hisobi” сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини беради.
2023-04-03T13:51+0500
2023-04-03T13:51+0500
2023-04-03T13:51+0500
жамият
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1c/22423515_0:146:1920:1226_1920x0_80_0_0_7f8e823ea2c029e74635efbd019004e1.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади. Бу 1 апрель куни қабул қилинган “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида назарда тутилган.“Suv hisobi” сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини беради.2025 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:- республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади;- қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда “Suv hisobi” АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.Ўзбекистон Сув кодекси лойиҳаси эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1c/22423515_46:0:1874:1371_1920x0_80_0_0_d42d9fc8ab6cc3293e5862d989de76a0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
suv hisobi ахборот тизими
suv hisobi ахборот тизими
“Suv hisobi” ахборот тизими яратилади
2025 йил бошидан республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади. Бу 1 апрель куни қабул қилинган “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида
назарда тутилган. “Suv hisobi” сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини беради.
2025 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:
- республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади;
- қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда “Suv hisobi” АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.