Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

"Қуруқ кўз": энг кенг тарқалган кўз касаллигини қандай олдини олиш мумкин?

Oбуна бўлиш
Кўз шиллиқ пардаси қуриши синдроми: қандай хавфли офибатларга олиб келади? унинг сабаблари, профифилактикаси ва даволаш усуллари ҳақида.
"Қуруқ кўз" синдроми одатда кўзнинг шох пардасини қоплайдиган кўз ёшидан иборат плёнканинг қуриши оқибатида келиб чиқади. Касалликнинг сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари, халқ табобати ҳақида офтальмологлар маслаҳати Sputnik мақоласида.

"Қуруқ кўз" синдроми

"Қуруқ кўз" синдроми (қуруқ кератоконжунктивит) - кўз ёши суюқлигининг сифати ва / ёки миқдори ва унинг функцияси бузилганлиги сабабли кўзнинг юзаки тўқималарида ноқулайлик ва/ёки шикаст келтирадиган касалликлар гуруҳидир.
Ушбу бузилишлар инсонга ноқулайлик ҳисси ва кўриш сифатининг пасайиши, қовоқлар ва шох парда касалликларига олиб келиши мумкин. Турли манбаларга кўра, Россияда ушбу касаллик 40 ёшгача бўлган аҳолининг 31%да учрайди, 50 ёшдан ошганларда эса - тахминан 67%, менопауза даврида аёлларда - 90%гача. Бироқ, аслида, касалланиш аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, чунки сўровда иштирок этганлар тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган, дейди Юрий Скоробогатов, "Менинг тиббиёт марказим" клиникасининг офтальмология бўлими мудири. .

Сабаблари

"Қуруқ кўз" касаллиги - цивилизация касаллиги ва мегаполислар аҳолиси, дастурчилар, офис ходимларининг касбий касаллиги деб аталади.
Игорь Филоненко, Россия Федерацияси президенти маъмуриятининг поликлиникаси бўлган Бирлашган касалхонанинг юқори тоифали офтальмологи ушбу касалликка олиб келувчи иккита шартни ажратди:
1. Кўз ёши етишмовчилиги, унинг суюқ компоненти кам ёки кам миқдорда ажратилганда (Шегрен синдроми, ревматоид артрит, тизимли қизил югурук, Вегенер грануломатози ва бошқалар касаликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин). Ёки бошқа синдромлар (каналлар, рефлекс бузилишлари)оқибатида кўз ёши етишмовчилиги синдроми.
2. Ташқи сабаб: инсон яшаган хонада ортиқча буғланиш, меъридан ортиқ қуруқ ҳаво туфайли "қуруқ кўз" келиб чиқиши. Бундай вазиятда кўз ёши плёнкаси бошқа омиллар, масалан, кўз қовоқлари патологияси, контакт линзаларини тақиш ёки яллиғланиш ва бошқа касалликлар оқибатида келиб чиқлиши мумкин.

"Қуруқ кўз" аломатлари

Одатда беморлар кўзнинг нурга сезгирлиги, оғриқ, қичишиш, қуруқлик, кўз ичига қум киргандек туюлиши, ачишиш, хиралик ёки туман пайдо бўлиши, кўриш кескин пасайишидан шикоят қиладилар.

Шуниси эътиборга лойиқки, дастлабки босқичларда баъзи ўзига хос ёки аниқ аломатлар кўпинча йўқ ва бемор ноқулайлик ва ҳаёт сифатининг пасайиши ҳақида ташвишланади. Енгил шаклда Қуруқ кўз синдроми иш самарадорлигига таъсир қилади, оғир шаклда у кўришнинг бузилишига ва ҳатто кўрликка олиб келиши мумкин, - дейди Юрий Скоробогатов.

Игор Филоненконинг сўзларига кўра, бу аломатлар тушдан кейин ёки кечқурун кўпроқ сезилиши мумкин. Филаментли кератит билан оғриган беморлар кучли оғриқдан шикоят қилишлари мумкин.
"Я вижу" кўз микрохирургияси маркази шифокори Вероника Кийконинг айтишига кўра, беморларда аксарият ҳолларда ноқулайлик гаджетлардан фойдаланганда пайдо бўлади.

Даволаш

Даволашнинг асосий мақсади - ноқулайликни камайтириш, шох парда юзасининг оптик яхлитлигини сақлаш ва унинг тузилмаларига зарар этказмасликдир.
Қуруқ кўзни даволашда Юрий Скоробогатов кўз ёши плёнкаси ва кўз юзасини ўрганиш бўйича халқаро ишчи гуруҳи - TFOSнинг тавсияларига риоя қилишни маслаҳат беради.

Халқ табобати

Одатда халқ табобати - бу томчилар ёки бошқа ўсимлик препаратлари бўлиши мумкин. Кўпинча анъанавий тиббиёт мойчечак, яшил чой, лаванда ва облепиха қайнатмасидан фойдаланишни таклиф қилади.

Профилактика

"Қуруқ кўз" касаллиги пайдо бўлганда, мен одатда асосий ташқи омилларнинг салбий таъсирини камайтиришни ёки йўқ қилишни тавсия қиламан:
Хонада ҳаво намлигини ошириш, гаджетлардан ортиқча фойдаланишни камайтириш, тамаки тутунидан қочиш, косметика ва кўзни безовта қиладиган бошқа маҳсулотлардан фойдаланишни тўхтатишингиз керак.
Зарарни камайтириш учун кўз гипнастикаси машқларни бажариш керак. Компьютерда ишлаётганда, ҳар 30 дақиқада бир марта бундай танаффуслар қилишингиз керак.
Бу 30-60 сония давомида кўзни тез очиб ёпиш, кўз олмаларининг турли йўналишларда айланиши бўлиши мумкин. Кўзларингизни 5 сония давомида маҳкам ёпишингиз мумкин ва кейин уларни бир вақтнинг ўзида кенг очишингиз мумкин. Агар бемор қуруқ кўзлари ҳақида ташвишланишда давом этса ва ноқулайлик кучайса, у албатта офтальмологга мурожаат қилиши ва терапевтик дори танлаши керак, маслаҳат беради Вероника Кийко.
Янгиликлар лентаси
0