https://sputniknews.uz/20230403/poytaxt-hokimligi-kochalarni-suv-bosishining-sababini-malum-qildi-33462140.html
Пойтахт ҳокимлиги кўчаларни сув босишининг сабабини маълум қилди
Пойтахт ҳокимлиги кўчаларни сув босишининг сабабини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.
2023-04-03T10:20+0500
2023-04-03T10:20+0500
2023-04-03T10:38+0500
жамият
тошкент
ёмғир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/03/33461988_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_ad7c357b1ea5b7342031f30402d1dff7.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 ммга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, 2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 ммнинг учдан бир қисмига тенг.Қайд этилишича, бу ҳолатни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб қилинди. 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/03/33461988_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_ebb0ac2318c0060a9adb5ec3d7640a4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ёмғир
Пойтахт ҳокимлиги кўчаларни сув босишининг сабабини маълум қилди
10:20 03.04.2023 (янгиланди: 10:38 03.04.2023) Қайд этилишича, 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 ммга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, 2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 ммнинг учдан бир қисмига тенг.
“Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу ҳолатни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб қилинди. 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.