Ўзбекистонда “Tutukon Neo” препарати сотувдан қайтариб олинмоқда

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaМедицинский сироп.
Медицинский сироп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Сироп зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Испаниянинг “Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L.” корхонаси ишлаб чиқарган “Tutukon Neo” дори воситаси муомаладан қайтариб олинмоқда. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази маълум қилди.
Марказ хабарига кўра, дори препарати зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилган. Буни Испаниянинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги (AEMPS) аниқлаган.
“Юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган “Tutukon Neo” ичиш учун эритма 250 мл нинг қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 сериялари фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётгани маълум қилинади”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0