Ўзбекистон валюта биржасида рубль савдоси динамикаси янада ўсиши кутилмоқда

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишДенежные купюры номиналом 2000 рублей
Денежные купюры номиналом 2000 рублей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
ЎзРВБда 2022 йил 24 мартдан Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича биржа савдолари бошланди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Бозор зарур ликвидлик билан таъминланган тақдирда, 2023 йилда Ўзбекистон Республика валюта биржасида (ЎзРВБ) Россия рубли бўйича савдолар янада фаоллашиши мумкин. Бу ҳақда биржа бош директори Рашид Усмонов журналистларга маълум қилди.
ЎзРВБда 2022 йил 24 мартдан Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича биржа савдолари бошланди.
“Сўнгги пайтларда бу савдолар янада фаоллашди. Ликвидлик пайдо бўлиб, бу бозорга туртки берди”, - деди Усмонов биржадаги Россия валютаси савдоси ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биржасида турли валюта жуфтликлари билан савдо қилиш учун барча зарур инфратузилма яратилган.
“Энг муҳим мавзу шуки, ҳозирги босқичда ликвидлик биржада нарх бўйича рақобатбардош бўлиши, ликвидлик провайдери бўлган банклар ўртасида вакиллик алоқалари тармоғи кенгайиши зарур”, - деди Усмонов.
ЎзРВБ раҳбарининг айтишича, ўзбек сўми билан савдо қилишни бошлаган Москва биржаси раҳбарияти билан апрель-май ойларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
“Ўйлашимча, уларга ҳам яхши ликвидлик керак”, - дея қўшимча қилди Усмонов.
Биржа маълумотларига кўра, 2022 йилда ЎзРВБда Россия валютасидаги савдолар ҳажми 480 миллион рублни ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0