ОПEК+ давлатлари нефть қазиб олишни ихтиёрий камайтиришга келишиб олди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЗаседание ОПЕК в Вене
Заседание ОПЕК в Вене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия ва ОПЕКнинг айрим давлатлари ихтиёрий равишда нефт қазиб олишни қисқартиришга келишиб олди. Мақсад - барқарор бозор яратиш.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК+) вазирлари мониторинг қўмитаси (JMMC) нефть қазиб олишни қўшимча қисқартиришни маъқуллади. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг таъкидлашича, бу ОПEК+ келишувидан ташқари қўшимча ихтиёрий қисқартиришдир. Бу жорий йил охиригача ишлаб чиқаришни кунига икки миллион баррелга қисқартириш бўйича октябрь ойида қабул қилинган қарорни тўлдиради.

"JMMC томонидан ушбу қарор инобатга олинди ва бугун вазиятда нефт бозорини барқарорлаштиришнинг муҳим чораси сифатида маъқулланди", - деди Новак.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, келажакда қўшимча қисқартиришга альянснинг бошқа аъзолари ҳам қўшилиши мумкин.
Новакнинг таъкидлашича, дунёда нефть бозорида ноаниқликни келтириб чиқарадиган кўплаб омиллар мавжуд. Хусусан, талаб ва таклифнинг доимий ўзгарувчанлиги нархларга таъсир қилади ва инвестицияларнинг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.
“Бугун кўплаб мамлакатлар олиб бораётган энергетика сиёсати, жумладан бозор механизмларига аралашиш — ОПEК+ аъзолари бўлган нефть экспорт қилувчи мамлакатларнинг ихтиёрий равишда қўшимча қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилишининг сабабларидан биридир. Ва бундан асосий вазифа, албатта — бу барқарор бозор яратишдир", - деди Новак.
Бир кун аввал бир неча ОПEК+ давлатлари нефть қазиб олишни қўшимча қисқартиришга (белгиланган квоталардан ташқари) эълон қилишди. Ушбу ташаббусда Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир, Уммон ва Габон иштирок этди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу чора бозор барқарорлигини сақлаш учун ишлаб чиқилган ва йил охиригача амал қилади.
Ўз навбатида, Россия ихтиёрий равишда ишлаб чиқаришни 500 минг баррелга қисқартириш муддатини узайтирди. Умумий ҳисобда, ишлаб чиқариш кунига 1,66 миллион баррелга қисқаради.
Янгиликлар лентаси
0