Ижтимоий объектларнинг иситиш тизими 10 йилга тадбиркорларга берилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Бўстон тумани тажрибасига асосланган ҳолда, ижтимоий объектлар иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ижтимоий объектлар иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга бошқарувга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади. Бу ҳақида Шавкат Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.
"Иситиш тизими тадбиркорларга 10 йилга бошқарувга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади. Тармоқлар модернизацияси учун зарур маблағнинг ярми бюджетдан, ярми хусусий шерик ҳисобидан ажратилади. Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришга керакли бутловчи қисмлар икки йил муддатга божхона божидан озод қилинади", - дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев ушбу таклифларни маъқуллаб, ташкилий ва молиявий масалалар бўйича кўрсатмалар берган.
Хабарда айтилишига кўра, бунга Бўстон тумани тажрибаси асос бўлган. Ўтган қиш мавсумида тумани иситиш тизими хусусий шериклик асосида янгиланиб тадбиркорларга бошқаришга берилган. Шунингдек иситиш қозонлари замонавийларига алмаштирилган ҳамда тармоқлар модернизация қилинган. Натижада энергия сарфи камайиб, бинолар ичидаги ҳарорат кўтарилган. Айниқса, ўтган қишдаги аномал совуқ даврида ҳам объектларда мўътадил ҳарорат сақлаб турилган, - дейилади хабарда.
Мутасаддиларга шунингдек туман ва шаҳарлардаги ижтимоий объектлар иситиш тизимларини хатловдан ўтказиб, босқичма-босқич янгилаш, уларни бошқаришга салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш топширилди. Биноларда энергия йўқотилишини камайтириш, иссиқликни сақлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди. Инвесторлар иштирокида энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Янгиликлар лентаси
0