Гидроэнергетика соҳаси ислоҳ қилинади – тафсилотлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровГЭС в Ташкентской области. Иллюстративное фото
ГЭС в Ташкентской области. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
2030 йилга қадар гидроэнергетиканинг умумий қувватини 4 999 МВтга етказиш мўлжалланмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар берди Norma.uz
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
2030 йилга қадар гидроэнергетиканинг умумий қувватини 4 999 МВтга етказиш, шу жумладан, қўшимча 2 311 МВт ҳамда хусусий инвесторлар иштирокида 615 МВт қувватни яратиш;
2023 йилдан бошлаб қуйидаги қўшимча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш:
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 876 МВт бўлган Юқори Пском, Қоронғитўғай, Толдиқсой гидроэлектрстанцияларини, Ойгаин гидроэлектрстанциялари каскадини ҳамда Юқори Пском гидротўплаш электр станциясини қуриш;
- Наманган вилояти Норин дарёсида умумий қуввати 225 МВт бўлган Норин гидроэлектрстанциялари каскадини қуриш;
- Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида умумий қуввати 264 МВт бўлган Юқори Тўпаланг гидроэлектрстанциялари каскадини қуриш.
2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
У қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш ва гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини оширишнинг янгиланган мақсадли кўрсаткичлари;
- республиканинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва 2023-2027 йилларда амалга ошириладиган умумий қуввати 748,5 МВт бўлган 9 та инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
- 2024-2030 йилларда мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш, гидроэлектрстанцияларнинг янги қувватларини яратиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган 47 та инвестиция лойиҳалари рўйхати;
- кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023-2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати.
Ўрнатилаётган тартибга мувофиқ "Ўзбекгидроэнерго" АЖда қуйидагиларни назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойиллари жорий этилади:
экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ва 2025 йилга қадар ESG рейтингини олиш;
Жамият тизимида корпоратив ва стратегик маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, шунингдек, кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 4 нафарга етказиш;
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб экологик стандартларга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш;
2023 йил 1 июлдан бошлаб соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан "бенчмаркинг" усулида таққослаш орқали Жамиятнинг операцион самарадорлигини ошириб бориш.
Бундан ташқари, 2024 йил якунига қадар "Гидроэнергетика соҳасини рақамли трансформация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0