https://sputniknews.uz/20230402/songgi-5-yilda-milliy-emlash-kalendariga-4-turdagi-yangi-vaktsina-kiritildi--ssv-33445887.html
Сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди – ССВ
Сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди – ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, 2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови 98 фоизга етган.
2023-04-02T12:00+0500
2023-04-02T12:00+0500
2023-04-02T12:00+0500
жамият
саломатлик
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_0:104:3273:1945_1920x0_80_0_0_870adcbf28ca9d8869842eaef3d5fde6.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.Таъкидланишича, коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган аҳолининг 83,3 фоизи тўлиқ вакцинация билан қамраб олинди. Бустер доза билан эмлаш қамрови 81,4 фоизга етказилди. Грипп касаллигига қарши эса 2,3 млн. нафар аҳоли эмланди.Шунингдек, 2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови 98 фоизга етган. Бундан ташқари, сўнгги 5 йил давомида эмлаш календарига 4 турдаги янги вакциналар киритилган.Қайд этилишича, соҳадаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли орасида хавфли инфекциялар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_271:0:3002:2048_1920x0_80_0_0_73613048831e0d0dc60899b32f3be6a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саломатлик вакцина
Сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди – ССВ
Шунингдек, 2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови 98 фоизга етган.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда миллий эмлаш календарига 4 турдаги янги вакцина киритилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков
маълум қилди. “COVID-19 пандемиясида барча соҳалар қатори тиббиёт тизими ҳам жиддий синовдан ўтди. Бироқ юртимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли ушбу оғир даврни жиддий йўқотишларсиз ўтказдик”, - дейди у.
Таъкидланишича, коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган аҳолининг 83,3 фоизи тўлиқ вакцинация билан қамраб олинди. Бустер доза билан эмлаш қамрови 81,4 фоизга етказилди. Грипп касаллигига қарши эса 2,3 млн. нафар аҳоли эмланди.
Шунингдек, 2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови 98 фоизга етган. Бундан ташқари, сўнгги 5 йил давомида эмлаш календарига 4 турдаги янги вакциналар киритилган.
Натижада қизамиқ, қизилча ва безгак касаллиги тугатилганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сертификатлари олинди. Энг қувонарлиси, ўлат, вабо, шол, дифтерия, қоқшол касалликлари умуман қайд этилмади.
Қайд этилишича, соҳадаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли орасида хавфли инфекциялар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.