Самарқандда "электричка" қатнови йўлга қўйилади

© ZarnewsСамарқандда "электричка" қатнови йўлга қўйилади
Самарқандда электричка қатнови йўлга қўйилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида йил охрига қадар жамоат транспорти хизматида қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Унга кўра, айрим вилоятлардан келадиган жамоат транспортлари шаҳар ичига киритилмайди, жамоат транспорти учун янги тарифлар менюси ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Самарқандда "электричка" қатнови йўлга қўйилади. Электропоезд “Жума-Самарқанд-Булунғур” йўналишида ҳаракатланиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Zarnews.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 82-сессиясида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржовов транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасининг тақдимотини ўтказди.
Унга кўра, электричка – замонавий жамоат транспорти ёқилғи тақчиллиги ёки бошқа табиий ҳолатларга қарамасдан шаҳар атрофидан қатновчилар учун қулайлик бўлади.
У қатнайдиган йўналишида 7 та - Фарҳод шаҳарчаси, Аэропорт, Фотима Қосимова, Чортут, Чархин, Искандарий ва Тўқбой маҳаллаларида оралиқ бекатлар қурилади.
Бош режага асосан, "Самарқанд", "Шоҳи Зинда" ва "Сиёб" автостанциялари фаолияти тўхтатилади. Бу ерларга қатнайдиган йўналишларнинг охирги бекати Чўпон ота автовокзали бўлади.
Яъни, Булунғур, Жомбой туманлари ва шу билан бирга қўшни вилоятлардан келаётган жамоат транспортлари шаҳар ичига кирмайди. Улар янги қурилаётган автовокзалда барча йўловчиларини туширади, автобус ва маршрутка, енгил автомобиллар шу ердан йўловчи олади.
Режага кўра, йил охиригача, туманлардан кириб келувчи магистрал йўлларда 3 та автотураргоҳ қурилади.
Туманларнинг сўнгги бекатлари қуйидагиларда жойлаштирилади:
М-37 Самарқанд ҳалқа йўлининг Самарқанд тумани Паррандачилик фабрикаси (“Селский круг”);
М-37 Самарқанд ҳалқа йўлининг Қундузсўфи маҳалласи (“Мотрид круг”);
М-39 Самрқанд ҳалқа йўлининг Чумчуқли маҳалласи (“Бетонка круг”).
Шаҳарнинг бир нуқтасидан иккинчи нуқтага етиб олишда жамоат транспортидан фойдаланишни қулайлаштириш учун 27 километр жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади.
Шунингдек, 10 та магистрал ва 33 та етказиб берувчи жамоат транспорти йўналишлари фаолияти йўлга қўйилади.
Яна бир янгилик, жамоат транспорти учун янги тарифлар менюси ишлаб чиқилади. Унга кўра, талаба, ўқувчи, пенсионер, ногирон, оддий йўловчиларга алоҳида ва дифференциал тарифлар жорий қилинади.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида 119 та бекат қурилади ва 158 та оралиқ бекатлар реконструкция қилинади. Бекатлар йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар билан жиҳозланади.
Мавжуд 26 та кўча, Самарқанд ҳалқа йўли ва Университет хиёбонига 78 дона ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи кузатув камералари ўрнатилади. Шунингдек, 94, 28 километр велосипед йўлаклари қурилади.
Янгиликлар лентаси
0