Бугундан Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишАллея флагов возле здания Организации Объединённых Наций (ООН) в Женеве.
Аллея флагов возле здания Организации Объединённых Наций (ООН) в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия биринчи апрелдан бошлаб бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Бугундан Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади, ҳозир муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бири "самарали кўп томонлама муносабатлар", қурол экспортидаги хавфлар, Яқин Шарқдаги келишув бўлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатор йиғилишларда Хавфсизлик кенгашига раислик қилади, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя таъкидлаганидек, апрель ойида Украина бўйича Хавфсизлик кенгашининг расмий йиғилиши режалаштирилмаган. Бироқ, Украина масалалари бўйича учрашувлар ҳали ҳам ўтказилиши эҳтимоли катта.
Тахминан 6 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг норасмий йиғилишида болаларни махсус ҳарбий операция зонасидан эвакуация қилиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Москва йиғилиш иштирокчиларини вояга етмаганларни Украина томонидан ўққа тутилишидан ҳимоя қилиш, болаларга қарши бошқа жиноятларнинг олдини олиш ва уларни хавфсиз ҳудудларга жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида хабардор қилишни режалаштирмоқда.
10 апрель куни Хавфсизлик кенгашининг ҳарбий маҳсулотлар экспортини тартибга солиш бўйича келишувларнинг бузилиши натижасида юзага келадиган хавфлар мавзусига бағишланган йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россия ҳозирги шароитда ҳарбий таъминотда якуний фойдаланувчи деб аталадиган давлат учун шартнома мажбуриятларига риоя қилмаслик оқибатларини таҳлил қилишни зарур деб ҳисоблайди.Бундай бузғунчи қадамларга қарши курашиш йўллари ҳақида ҳам сўз боради.
Хавфсизлик Кенгаши - БМТнинг доимий тузилмаси бўлиб, унга халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун асосий масъулият юкланган. Ҳозирда Хавфсизлик Кенгашига 15 та давлат аъзо: 5 та доимий ва 10 та вақтинча. Доимийга - Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция киради. Ҳар ойда Хавфсизлик Кенгашига раислик бир мамлакатдан бошқасига ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0