Лувр музейида намойиш этилган Афросиёб деворий суратлари ўз жойига қайта монтаж қилинди

© Маданий мерос агентлигиАфросиёб деворий суратлари
Афросиёб деворий суратлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга олиб келинган Афросиёб деворий суратлари, ўз жойига, Афросиёб музейи экспозициясига қайта монтаж қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Парижнинг Лувр музейида намойиш этилган Афросиёб деворий суратлари Ўзбекистонга қайиб келди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Ноябрь ойида Лувр музейида очилган Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма ўз ишини март ойига қадар давом эттирди. Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат бўлди.
© Маданий мерос агентлигиАфросиёб деворий суратлари
Афросиёб деворий суратлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Афросиёб деворий суратлари
Кўргазмада Афросиёбдаги элчилар тасвири туширилган деворий сурат ҳам намойиш этилди.
Агентлик маълум қилишича, Ўзбекистонга олиб келинган Афросиёб деворий суратлари, ўз жойига, Афросиёб музейи экспозициясига қайта монтаж қилинди.
© Маданий мерос агентлигиАфросиёб деворий суратлари
Афросиёб деворий суратлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Афросиёб деворий суратлари
Маълумот учун, элчилар тасвири туширилган деворий суратлар Самарқанд шаҳар тарихи музейи коллекциясида сўғд санъатининг дурдона асари ҳисобланади. Сюжетли ҳикоя қилгувчи полихром тасвирий суратлар Самарқанд ҳукмдори саройининг катта залининг тўрт деворини ҳам безаган.
© Маданий мерос агентлигиАфросиёб деворий суратлари
Афросиёб деворий суратлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Афросиёб деворий суратлари
Нодир санъат асари музейдан бир неча юз метр ғарбда жойлашган Сўғд подшоси Вархуман саройининг бир залидан топилган.
Янгиликлар лентаси
0