Астрономлар энг катта қора туйнуклардан бирини топишди

© Sky NewsСверхмассивная черная дыра
Сверхмассивная черная дыра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2023
Oбуна бўлиш
Британиялик олимлар массаси Қуёшдан 33 миллиард марта катта бўлган қора туйнукни аниқлашди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Буюк Британиянинг Дарем университети астрономлари катта массали қора туйнукни аниқлашди, у Қуёшникидан тахминан 33 миллиард марта катта. Бу ҳақда РИА Новости Sky News телеканалига таяниб хабар берди.
Айтилишича, масаси Қуёшникидан 30 миллиард марта катта бўлган бу қора туйнук ҳозиргача топилган энг катта қора туйнуклардан биридир.

“Бу қора туйнуклар назарий жиҳатдан қанчалик катта бўлиши мумкинлигининг юқори чегараси, шунинг учун бу фавқулодда ҳаяжонли кашфиёт”, деди тадқиқот муаллифи Жеймс Найтингейл.

Маълумот учун, қора туйнуклар Қуёшдан бир неча миллион ёки миллиард марта оғирроқ жисмлардир. Улар кўплаб галактикалар, жумладан Сомон йўлининг марказида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0