Владивосток – Тошкент йўналишидаги парвозлар сони оширилди

© Uzbekistan Airwaysсамолёт Uzbekistan Airways
самолёт Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар Airbus А321 самолётларида чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. "Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси Владивостокдан Ўзбекистон пойтахтига парвозлар сонини ҳафтасига икки мартагача оширмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Владивосток халқаро аэропорти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

"29 мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways” Владивостокдан Тошкентга парвозлар сонини ҳафтасига икки мартагача оширади. Парвозлар "Airbus А321" самолётларида чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади", - дейилади хабарда.

Саёҳатчилар Тошкентга ташриф буюриб, Самарқанд, Бухоро, Фарғона шаҳарларига ҳам боришлари мумкин. Бундан ташқари, Тошкентдан Миср, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларга парвозлар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0