Тошкентда "Жара" мусиқа фестивали бўйича ташкилий ишлар давом этмоқда
13:46 31.03.2023 (янгиланди: 14:22 31.03.2023)
Oбуна бўлиш
Фестивал ташкилотчилари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган "Жара" фестивали номаълум муддатга қолдирилгани хақида хабарга муносабат билдиришди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкентда “Жара” фестивали бўйича ташкилий ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига фестивал матбуот хизмати хабар берди.
"Фестивал бўлиб ўтади, бекор қилингани ҳақидаги маълумотлар ишончли эмас. Бизда ҳамма нарса режа бўйича. Барча томошабин ва мухлисларни 20 ва 21 май кунлари Тошкентда кутиб қоламиз" - дейилган хабарда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган "Жара" фестивали номаълум муддатга қолдирилгани хақида хабарлар тарқалганди.
Sputnik Ўзбекистон - “Жара” мусиқа фестивалининг ахборот ҳамкори.
"Жара" юлдузлари Тошкентда
Фестивал "Янги Ўзбекистон" боғида 20-21 май куни бўлиб ўтади.
HammAli & Navai, Jony, Егор Крид, Emin, Ани Лорак, Мари Краймбрери, Дискотека Авария, Иванушки International, Ольга Бузова, Artik & Asti, Ваня Дмитриенко, Mia Boyka, Люся Чеботина, Ҳабиб, Звонкий, Karna.v, Dabro, Натан, Миша Марвин, Mary Gu Ўзбекистонда чиқиш қилади.
Хонанда Эмин Агаларов фестивалда энг янги дастур тақдим этилишини маълум қилган эди. Фестивалга икки кун ичида 4500 га яқин томошабин ташриф буюриши, юзлаб фан зоналари ташкил этилиши кутилмоқда.
Мавзуга доир: