https://sputniknews.uz/20230331/toshkent-viloyati-xitoy-yangi-zavod-33404889.html
Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида янги завод қурилиши бошланди
Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида янги завод қурилиши бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Заводнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилади. 2026 йилга бориб, корхонада 360 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
2023-03-31T15:26+0500
2023-03-31T15:26+0500
2023-03-31T15:58+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент вилояти
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33405329_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_abd5f7a4e0f479b80b593174926b5dcc.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида янги завод қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.“Ангрен” эркин иқтисодий зонасининг Оҳангарон тумани “Ангрен-1” блокида Хитойнинг “Hua Tao Cermic Group” хорижий корхонаси томонидан керамик плиткалар ва хом-ашё ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги завод қурилиши бошланди. Лойиҳа қиймати умумий қиймати 30 млн долларга тенг. У 3 босқичда амалга оширилади. Унга кўра, 2024 йил охирига бориб, йилига қуввати 6 млн метр квадрат керамик плиткалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Шунингдек, плиталар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини тўлиқ ўзлаштириш мақсадида, корхонанинг ўзида фритта, глазур, принтерлар учун бўёқлар ҳамда металл қолиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.Шунингдек, маҳаллий давлат бюджетига 3 млрд сўмлик солиқ тушумлари келиб тушади. Корхонада ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳсулотлар ички бозор ва экспортга “Made in Uzbekistan” тамғаси остида етказиб берилади.Маълумот учун, айни пайтда туманда умумий қиймати 2 млрд долларга тенг бўлган 75 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33405329_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_fed6bd655438a4d37cfe769fb4022989.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой тошкент вилояти завод
ўзбекистон хитой тошкент вилояти завод
Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида янги завод қурилиши бошланди
15:26 31.03.2023 (янгиланди: 15:58 31.03.2023) Заводнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилади. 2026 йилга бориб, корхонада 360 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида янги завод қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
хабар берди. “Ангрен” эркин иқтисодий зонасининг Оҳангарон тумани “Ангрен-1” блокида Хитойнинг “Hua Tao Cermic Group” хорижий корхонаси томонидан керамик плиткалар ва хом-ашё ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги завод қурилиши бошланди.
Лойиҳа қиймати умумий қиймати 30 млн долларга тенг. У 3 босқичда амалга оширилади.
Унга кўра, 2024 йил охирига бориб, йилига қуввати 6 млн метр квадрат керамик плиткалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Шунингдек, плиталар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини тўлиқ ўзлаштириш мақсадида, корхонанинг ўзида фритта, глазур, принтерлар учун бўёқлар ҳамда металл қолиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
"Корхонанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилади. 2026 йилга бориб, корхонади 360 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва шундан 11 млн долларлик қисми экспортга йўналтирилиши белгиланган", - дейилади хабарда.
Шунингдек, маҳаллий давлат бюджетига 3 млрд сўмлик солиқ тушумлари келиб тушади. Корхонада ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳсулотлар ички бозор ва экспортга “Made in Uzbekistan” тамғаси остида етказиб берилади.
Маълумот учун, айни пайтда туманда умумий қиймати 2 млрд долларга тенг бўлган 75 та лойиҳа амалга оширилмоқда.