https://sputniknews.uz/20230331/savdo-qoidalarini-buzganlik-uchun-jinoiy-javobgarlik-bekor-qilinishi-mumkin-33393419.html
Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин
Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Шу билан бирга, бундай қоидаларни жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.
2023-03-31T11:56+0500
2023-03-31T11:56+0500
2023-03-31T11:56+0500
жамият
тадбиркор
жиноий жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21551627_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_534f8b1ba6951b15a755a8bcd6e11e19.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.Лойиҳага кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда.Шу билан бирга, бундай қоидаларни жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.Жазо тариқасида қуйидаги миқдорларда жарима белгилаш назарда тутилмоқда:Ҳужжат 13 апрелгача муҳокамада бўлади.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг августида тадбиркорлар билан учрашув чоғида савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бутунлай бекор қилиш таклифини билдирган эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу билан 30 йилдан бери савдо соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни ташвишга солиб келаётган муаммо бартараф этилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси). Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21551627_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_bd3a943c9b554112cdc2ef2b5f30be42.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
савдо қоидаларини бузганлик жавобгарлик
савдо қоидаларини бузганлик жавобгарлик
Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин
Ҳозир Жиноят кодексининг 189-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини
муҳокамага қўйди. Лойиҳага кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, бундай қоидаларни жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Жазо тариқасида қуйидаги миқдорларда жарима белгилаш назарда тутилмоқда:
фуқароларга — БҲМнинг 200 баравари;
мансабдор шахсларга — БҲМнинг 300 баравари.
Ҳужжат 13 апрелгача муҳокамада бўлади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг августида тадбиркорлар билан учрашув чоғида савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бутунлай бекор қилиш таклифини билдирган эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу билан 30 йилдан бери савдо соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни ташвишга солиб келаётган муаммо бартараф этилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси). Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.