Бу йил ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

© Depositphotos.com / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди, маошлар мавжуд сертификатлар асосида тўлаб берилади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

“Янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади”, - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0