https://sputniknews.uz/20230331/jorabek-rahimov-xorazm-viloyati-hokimi-etib-tasdiqlandi-33399130.html
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Раҳимов Жўрабек Раҳимович номзодини тавсия этди.
2023-03-31T13:30+0500
2023-03-31T13:30+0500
2023-03-31T13:46+0500
сиёсат
хоразм вилояти
ҳоким
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33398979_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_21d2f7a6b8dbd9b8aa59c6aa04d0cf8f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Унинг номзоди Урганчда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида маъқулланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.Сессияда президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзодини тавсия этди.Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилди.Сўнг Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.Раҳимов 2022 йил 17 декабрида Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.Жўрабек Раҳимов 1981 йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети битирувчиси. Мутахассислиги - олим агроном, иқтисодчи. 2016-2018 йилларда вилоятнинг Боғот, 2019-2022 йилларда Қўшкўпир тумани ҳокими бўлган.
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33398979_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_8ff4bb5bb72a303f65af2e36e56a31b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жўрабек раҳимов хоразм вилояти ҳокими маълумот ҳақида хакида
жўрабек раҳимов хоразм вилояти ҳокими маълумот ҳақида хакида
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
13:30 31.03.2023 (янгиланди: 13:46 31.03.2023) Раҳимов 2022 йил 17 декабридан буён Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи эди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Унинг номзоди Урганчда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида маъқулланди, деб
хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Сессияда президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзодини тавсия этди.
Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилди.
Сўнг Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Раҳимов 2022 йил 17 декабрида Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб
тайинланган эди.Жўрабек Раҳимов 1981 йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети битирувчиси. Мутахассислиги - олим агроном, иқтисодчи. 2016-2018 йилларда вилоятнинг Боғот, 2019-2022 йилларда Қўшкўпир тумани ҳокими бўлган.