Ифторлик ва сумалак — Мирзиёевнинг Нукусга ташрифининг биринчи куни қандай ўтди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, президентнинг маҳалла билан танишиши узоқ давом этди. Давлат раҳбари шу ерлик Қуўаншбай Сейтназаров хонадонида ифторлик қилди. Шунингдек, маҳалла аҳлининг сумалак сайлида ҳам иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Алтин жағис маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Шу ерлик Қуўаншбай Сейтназаров хонадонида ифторлик қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, президентнинг маҳалла билан танишиши узоқ давом этди. Давлат раҳбари шу ерлик Қуўаншбай Сейтназаров хонадонида ифторлик қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Шунингдек, маҳалла аҳлининг сумалак сайлида ҳам иштирок этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Алтин жағис ўтган йили бу ер “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Йўл, электр энергияси, ичимлик суви ҳамда газ тармоқлари янгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Маҳалла биноси янгидан қурилиб, унинг атрофида болалар майдончалари, тиббиёт пункти, тадбиркорликка кўмаклашувчи марказ, савдо шохобчаси ташкил этилди. Замонавий спорт мажмуаси қуриб битказилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Давлат раҳбари маҳалладаги ўзгаришларни кўздан кечирди, аҳоли билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
– Маҳаллангиз обод бўлганини, одамлар юзидаги розиликни кўриб хурсандман. Буни ҳамма жойда давом эттирамиз. Қорақалпоғистон маҳаллаларини обод қилиш, сув, йўл, электр таъминотини яхшилаш, мактаб, боғча ва тиббиёт пунктларини қуриш ва таъмирлаш учун бу йил 1,5 триллион сўм бераяпмиз. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Муаммони маҳалланинг ўзи кўтарсин, ўзига пул берайлик, ўзи назорат қилсин. Шунда сифат ва манфаат бўлади. Одамлар рози бўлади, – деди президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Айтилишича, маҳалланинг ери унумдор эмас. Аҳоли асосан хизмат кўрсатиш орқали даромад олади. Маҳаллада маиший хизмат шохобчалари, тикувчилик корхоналари, новвойхона, мебелсозлик ва техник хизмат устахоналари бор. Келгусида қуёнчилик ва балиқчиликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0