ЕОИИда қандай импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин?
21:01 31.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© Жоомарт УраимовСаммит ЕАЭС в Бишкеке.
© Жоомарт Ураимов
Oбуна бўлиш
Мутахассислар яқин орада Евроосиё иқтисодий иттифоқида ички маҳсулотлар билан алмаштирилиши мумкин бўлган Ғарбий (ва нафақат Ғарбий) товарлар рўйхатини туздилар
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Умумроссия ташқи савдо академияси (УТСА) ўз тадқиқотлари доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар рўйхатини аниқлади.
Чет элда илгари катта ҳажмда харид қилинган товарлар, ЕОИИ мамлакатлари ўз маҳсулотлари билан алмаштириши мумкинлиги ҳақида батафсил - Спутник материалида.
Евросиё қиёсий устунлиги
Иттифоқ мамлакатлар миллий режаларида ҳам ўз аксини топган ЕОИИнинг асосий вазифаларидан бири – Иттифоқнинг саноат салоҳиятини ошириш ҳисобланади. Импорт ўрнини босиш ушб режани сўнгги қаторларида турмайди.
Шу тариқа, Арманистон ва Қирғизистонда тўқимачилик, тикувчилик ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, янги саноат ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Беларус, Қозоғистон ва Россияда импорт ўрнини босиш режалаштирилган саноат ва маҳсулотларнинг кенг рўйхати шакллантирилиб, ушбу режалар доирасида турли илғор чоралар жорий этилмоқда.
ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган стратегик ва дастурий ҳужжатлар асосида УТСА таҳлилчилари Иттифоқда импорт ўрнини босишга яроқли маҳсулотлар рўйхатини аниқлади.
Шундай қилиб, экспертлар 2021 йил охирига қадар қиймати камида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида ЕОИИга импорт қилинган, ЕОИИ бозоридаги улуши 50%дан кўп бўлган 462 та махсулотни (6та гуруҳ) танлаб олдилар.
2021 йилда ЕОИИга жами 189 миллиард долларлик ушбу турдаги товарлар импорт қилинган бўлиб, уларнинг асосий қисми машинасозлик, электротехника, транспорт воситалари ва фармацевтика маҳсулотларига бўлган.
УТСА маълумотларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари 462 та товарлардан 59 та позицияда қиёсий устунликка эга. Яъни, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган ушбу маҳсулотларни аллақачон ишлаб чиқармоқда.
Бундай товарлар учун, биринчи навбатда, иттифоқ бозорини тўлдириш учун ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ташқаридан импортни минималлаштириш мумкин.
Ушбу товар буюмлари орасида енгил автомобиллар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, турбореактив двигателлар, турли маиший техника (масалан, печлар), электр ўтказгичлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар бор.
Салмоқли улуш Агросаноат мажмуасига тегишли. ЕОИИ мамлакатлари 28 та маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қиёсий устунликка эга. 2021 йилда дўстона бўлмаган мамлакатлардан қилинган импорт қарийб 4,5 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, улар орасида ўрим-йиғим комбайнлари, бошқа ўрим-йиғим машиналари, чигитни тозалаш, саралаш ёки таснифлаш учун машиналар, дон ёки қуруқ дуккаклилар, бошқа органик-ноорганик бирикмалар, уруғлар ва бошқалар бор.
2021 йилда ишлаб чиқаришда ЕОИИ мамлакатлари қиёсий устунликка эга бўлган 59 та товар умумиттифоқ импорти 20,6 миллиард долларни ташкил этди. Яъни, Евроосиё иқтисодий иттифоқи томонидан режалаштирилган маҳсулотларнинг тўққиздан бир қисмини яқин келажакда ўз ишлаб чиқарган товарлар билан импорт ўрнини босиш учун алмаштириш имконияти мавжуддир.
УТСА мутахассислари 59 та маҳсулот рўйхатини аниқлаш учун NCA (Net Comparative Advantage – соф қиёсий афзалликлар индекси) индексидан фойдаланганлар. Унга кўра, 0,5 кўрсаткичдан юқори маҳсулот жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади, Евроосиё ишлаб чиқарувчиларининг барча 59 позициядаги маҳсулотларининг даражаси NCA индексининг бу кўрсаткичидан ошади.
ЕОИИ мамлакатлари нима ишлаб чиқариши мумкин
Юқоридаги товарларнинг деярли ярми Беларусияга тўғри келади. Республика, УТСА таҳлилига кўра, якка ўзи ёки Иттифоқнинг бошқа давлатлари билан биргаликда, ЕОИИ мамлакатлари қиёсий устунликка эга бўлган 59 та товардан 27 тасини ишлаб чиқаришга қодир.
Белоруссия Республикаси Иттифоқ ташқарисидан импорт қилиши мумкин бўлган товарлар – тракторлар ва унга тегишли эҳтиё қисмлар, 10 ва ундан ортиқ одамни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари, двигатель ҳажми 1500 кубометрдан кўп бўлмаган енгил автомобиллар, электр печлар, шунингдек, поябзал ва бошқалар.
ЕОИИ мамлакатлари орасида қиёсий устунликка эга бўлган товарларнинг учдан бирининг кўпроғи Россия томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин.
Шу билан бирга, қиймат бўйича энг катта товар маҳсулоти Россия Федерациясида ишлаб чиқарилиши мумкин, бу яқин келажакда ЕОИИда импорт билан алмаштирилиши мумкин бўлган товарлар – қувурлар, қозон корпуслари, резервуарлар, чанлар ва бошқалар. 2021 йилда улар Иттифоққа жами 2,16 миллиард долларга импорт қилинган.
Арманистонда ишлаб чиқариш қиёсий устунликка эга бўлган энг йирик товарлар орасида трикотаж, пулловерлар, кардиганлар, жилет ва кимёвий толалардан тайёрланган шунга ўхшаш маҳсулотлар ажралиб туради.
2021 йилда бу маҳсулотлар ЕОИИ ташқарисидан Иттифоққа жами 561,4 миллион доллар миқдорида импорт қилинган. Импорт қилинадиган маҳсулотларнинг Евроосиё бозоридаги улуши 95 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, тракторлар ва автомобиллар учун радиаторлар (ва уларнинг қисмлари), шунингдек, тўқимачилик ва турли хил кийим-кечаклар каби соҳалардаги товарлар ҳам ажратилади.
Қирғизистонда ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазият ҳам тахминан шундай. УТСАмутахассислари республика ишлаб чиқаришга қодир бўлган кийим-кечак ва газламалар учун бир қанча товар буюмларини аниқлади.
2021 йилда Қирғизистоннинг иттифоқ бозори учун импорт ўрнини босадиган энг қиммат нарҳдаги маҳсулотлари – дистиллаш ёки ректификация қурилмалари ҳисобланади.
Ўтган йил натижаларига кўра, ЕОИИ ташқарисидан Умумиттифоқ импортининг қиймати 610,8 миллион долларга баҳоланмоқда ва импорт қилинган қурилмаларнинг Эвроосиё бозоридаги улуши 99% ни ташкил қилади.
Қозоғистон ўз навбатида сунъий корунддан (бир қатор саноат тармоқларида қўлланиладиган) алюминий оксиди импортининг ўрнини босишга қодир.
Бу №2 товар қиймати бўйича энг қиммат даража қаторида бўлиб, ЕОИИ мамлакатлари яқин келажакда бу махсулотлар ёрдамида импорт ўрнини боса олади. 2021 йилда Иттифоқдан ташқаридан жами 1,65 миллиард долларга харид амалга оширилган. Импорт улуши 90 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, Қозоғистон катта ҳажмда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, аммо ҳозирда 73% ЕОИИдан ташқарида сотилаётган йирик товар элементи – бу поршенли двигателларни ишга тушириш учун ишлатиладиган аккумуляторлар.
УТСА таҳлилчиларининг фикрича, кооперацияни ривожлантириш, ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яқин келажакда ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизимини таъминлаш, ортиқча қувватлар яратилишига барҳам бериш ва минимал харажатлар билан қиймат занжирларини яратиш.
Инвестицион эҳтиёж
Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг Глобал тадқиқотлар институти раҳбари Александр Илйинский Sputnik мухбири билан суҳбатда – Импорт ўрнини босиш мақсадида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жиддий инвестициялар керак, деган фикрни билдирди.
Унинг сўзларига кўра, мумкин бўлган глобал таназзул шароитида хусусий бизнес бу муаммони ҳал қила олмайди, шунинг учун давлат кафолатлари ва лойиҳаларни молиялаштириш билан самарали давлат-хусусий шериклик зарур.
"Бугунги кунда зарур инвестициялар ҳажмини аниқлаш жуда қийин", дейди Александр Илйинский. "Менимча, гап ЕОИИ ялпи ички маҳсулотининг 2-5 фоизини ташкил этадиган қийматлар ҳақида кетяпти."
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти 173 триллион Россия рублини (тахминан 2,5 триллион доллар) ташкил қилган. Шунга кўра, унинг 2-5 фоизи 3,5-6,9 триллион рублни ёки 45,4-89,5 миллиард долларни ташкил қилади.
УТСА Иқтисодий интеграция маркази раҳбари Никита Пижиковнинг Sputnikмухбирига маълум қилишича, Академия томонидан амалга оширилаётган NCA индексини баҳолаш бу борадаги ишларнинг фақат биринчи босқичидир.
“ЕОИИ давлатлари импорт қилган [двигателлари 1,5 литргача бўлган енгил автомобиллар] қиймати 801 миллион долларга тенг. Беларус ҳозир бу ҳажмнинг қанча ўрнини боса олади – бу савол. Бироқ, у ушбу товарни рақобатбардош даражада ишлаб чиқариш имкониятига эга ва буни потенциал равишда амалга ошириши мумкин. Аммо бунинг учун Беларусга қанча "сармоя киритиш" кераклигини ва унинг чегараси қаерда эканлигини тушуниш керак, - дея тушунтирди Никита Пижиков.
Эндиликда, унинг сўзларига кўра, УТСА қўшимча тадқиқот ўтказмоқда, унинг натижалари бутун Иттифоқнинг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжларини қоплаш учун ЕОИИга аъзо маълум бир мамлакатнинг маълум бир соҳасига зарур инвестиция миқдорини аниқлаб беради. Тадқиқод йил охиригача якунланади.
Иттифоқнинг қўллаб-қувватлаши
“Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан ўтказилган таҳлил натижалари ЕОИИга аъзо давлатларнинг Иттифоқ ҳудудига олиб кириладиган саноат товарларининг муҳим ассортименти бўйича импорт ўрнини босиш салоҳияти юқорилигидан, шунингдек, ўз ҳудудида учинчи мамлакатлар импортидан устун бўлган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича ваколатлар имкониятларидан далолат беради”, — ЕОИК саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев Sputnik муҳбирига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ЕОИИда импорт ўрнини босиш салоҳияти бўйича машина ва ускуналар, компьютерлар, кимё маҳсулотлари, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, автомобилсозлик саноати етакчи ҳисобланади. Улар жами импорт ўрнини босиш салоҳиятининг 60% дан ортиғини ташкил этади.
“Товар жиҳатидан ЕОИИда импорт ўрнини босишнинг энг катта салоҳияти автомобиль қисмлари (4,3 миллиард доллар), автотранспорт воситалари учун ҳисоб-китоб машиналари ва кузовлар (ҳар бири 2,3 миллиард доллар) ва ҳарорат ўзгариши жараёнида материалларни қайта ишлаш ускуналари (2 миллиард доллар) билан намоён бўлади. Бу жами импорт ўрнини босувчи салоҳиятнинг 15% дан ортиғини ташкил этади”, — деди Николай Кушнарев.
ЕОИИ давлатларининг саноат соҳасидаги ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга келсак, ЕИК имтиёзли молиялаштириш бўйича ташаббусни ишлаб чиқди, деган фикрни билдирди Кушнарев.
“Ўтган йилнинг октябрь ойида ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари саноатдаги кооператив лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришнинг янги механизмини яратишга келишиб олдилар. Маблағлар тадбиркорлик ва банк ташкилотлари томонидан ажратилади, ЕИК эса асосий ставка ёки базавий қайта молиялаш ставкаси доирасида Иттифоқ бюджети ҳисобидан кредит ставкасини қоплайди. Шундай қилиб, ЕОИИда кўп томонлама лойиҳаларга инвестициялар ўсишини рағбатлантириш вазифаси ҳам ҳал қилинади”, — деди Николай Кушнарев.
“Лойиҳаларни танлашда асосий устувор йўналишлар уларда уч ёки ундан ортиқ томонларнинг иштироки ва лойиҳанинг молиявий самарадорлиги бўлади. Компанияларнинг лойиҳадаги иштироки иш ўринлари яратиш, модернизация ёки янги қувватларни яратиш, ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, лойиҳалаш ёки инжиниринг хизматларини кўрсатиш каби кўрсаткичлар бўйича баҳоланади”.
“ЕОИК, шунингдек, томонларнинг бизнес ташаббусларига ҳам ҳамкорлик учун шериклар топиш, ҳам имтиёзли молиялаштириш учун зарур аризаларни тайёрлаш ва асослаш нуқтаи назаридан ёрдам беради. Бунинг учун бизда тармоқли эксперт ишчи гуруҳлари тузилган”, — деган фикрни қўшди ЕОИК саноат сиёсати департаменти директори.
Давлатлараро даражадаги қўшимча механизмлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, ташқи савдони тартибга солиш чора-тадбирлари, ҳимоя механизмларини тўғрилаш ва ҳ.к.) ҳамкорлик ва импорт ўрнини босиш бўйича 2022 йилда ЕОИИ доирасидаги технологик соҳаларбўйича ташкил этилган устувор ва юқори даражадаги комиссия сайтидамуҳокама қилиниши ва келишилиши мумкин, дейди Николай Кушнарев.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ЕОИИ веб-сайтида кооператив ҳамкорликка тайёр бўлган Иттифоқ мамлакатлари корхоналарининг тармоқ рўйхатлари шакллантирилди ва жойлаштирилди.
Рўйхатлар темир йўл машинасозлик (Иттифоқнинг барча давлатларидан 110 та корхона), кемасозлик (Арманистон, Беларус ва Россиядан 173 та корхона ва кема таъмирлаш заводлари), кабель ва сим ишлаб чиқариш (Арманистон, Беларус, Қозоғистондан ва Россия 85 та корхона), микроэлектроника (Иттифоқнинг барча давлатларидан 39 та корхона), цемент ишлаб чиқариш (Иттифоқнинг барча давлатларидан 85 корхона) ва фуқаролик авиация саноати (иттифоқнинг барча давлатларидан 79 корхона) каби тармоқлар бўйича тузилган.
“Корхоналар рўйхати Иттифоқдаги саноат маҳсулотларининг импорт ўрнини босишга қаратилган. Ҳар қандай манфаатдор корхона ўз мамлакатининг белгиланганвазирлиги орқали тегишли рўйхатга киритилиши мумкин”, — дея хулоса қилди Николай Кушнарев.