https://sputniknews.uz/20230331/bemorlar-noyob-murakkab-operatsiya-33390118.html
Моддий имконияти чекланган беморларда ноёб ва мураккаб операциялар ўтказилмоқда — ССВ
Моддий имконияти чекланган беморларда ноёб ва мураккаб операциялар ўтказилмоқда — ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Президент топшириғи асосида оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 миллиард сўм ажратилди.
2023-03-31T10:20+0500
2023-03-31T10:20+0500
2023-03-31T10:37+0500
жамият
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
жарроҳлик амалиёти
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_0:0:3068:1727_1920x0_80_0_0_661d23d661c044104e00e3eeb6878b9d.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Моддий имконияти чекланган 4 мингга яқин беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, президент топшириғи асосида оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 миллиард сўм ажратилди.Шу сабабли оғир хасталиклардан азият чекаётган беморларда давлат ҳисобидан юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилмоқда.Акция доирасида соғломлаштириладиган беморлар икки тоифага ажратилган.Биринчи гуруҳ — туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болалар. Уларнинг сони — 2 минг нафар. Барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.Улар жами 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос этилади.Ҳозир жараён бошланган. Жарроҳлик амалиётлари Болалар миллий тиббиёт маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиалида ўтказилмоқда.Иккинчи гуруҳга — катталар. Уларда бажариладиган тезкор операциялар учун давлат 22 миллиард сўм ажратди.Беморлар рўйхати тегишли ишчи гуруҳ, жойлардаги Халқ қабулхоналари, маҳалла фаоллари иштирокида, хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида адолатли равишда шакллантирилди.Бу тоифага имтиёзли йўлланмага эга беморлар киритилмади. Негаки, уларнинг даволаниш сарф-харажатлари шундоқ ҳам давлат томонидан қопланади. Муолажалар даври, тиббиёт муассасалари белгилаб қўйилган.Ҳозир акция доирасида моддий имконияти чекланган беморларда эндопротезлаш, кардиохирургик, урологик, эндокринологик ва ички аъзоларни кўчириб ўтказиш каби ноёб ва мураккаб операциялар ўтказиш бошланган.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_0affdc46a8a821c4a83b9e92da38f9d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жарроҳлик амалиёти ссв
ўзбекистон жарроҳлик амалиёти ссв
Моддий имконияти чекланган беморларда ноёб ва мураккаб операциялар ўтказилмоқда — ССВ
10:20 31.03.2023 (янгиланди: 10:37 31.03.2023) Президент топшириғи асосида оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 миллиард сўм ажратилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Моддий имконияти чекланган 4 мингга яқин беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, президент топшириғи асосида оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 миллиард сўм ажратилди.
“Сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан боғлиқ хасталикларни даволашда қўлланиладиган эндопротез мосламалари баҳоси мамлакатимизда ўртача 18-20 миллион сўмга тенг. Бундай шароитда эҳтиёжманд инсонларнинг муаммолари янада ортиши табиий. Оқибатда вақт ўтиши билан хасталик зўрайиб, беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Кечикиб қилинган муолажалар эса ҳар доим кутилган натижани беравермайди”, - дейилади хабарда.
Шу сабабли оғир хасталиклардан азият чекаётган беморларда давлат ҳисобидан юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилмоқда.
Акция доирасида соғломлаштириладиган беморлар икки тоифага ажратилган.
Биринчи гуруҳ — туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болалар. Уларнинг сони — 2 минг нафар. Барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.
Улар жами 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос этилади.
Ҳозир жараён бошланган. Жарроҳлик амалиётлари Болалар миллий тиббиёт маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиалида ўтказилмоқда.
Иккинчи гуруҳга — катталар. Уларда бажариладиган тезкор операциялар учун давлат 22 миллиард сўм ажратди.
Беморлар рўйхати тегишли ишчи гуруҳ, жойлардаги Халқ қабулхоналари, маҳалла фаоллари иштирокида, хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида адолатли равишда шакллантирилди.
Бу тоифага имтиёзли йўлланмага эга беморлар киритилмади. Негаки, уларнинг даволаниш сарф-харажатлари шундоқ ҳам давлат томонидан қопланади. Муолажалар даври, тиббиёт муассасалари белгилаб қўйилган.
Ҳозир акция доирасида моддий имконияти чекланган беморларда эндопротезлаш, кардиохирургик, урологик, эндокринологик ва ички аъзоларни кўчириб ўтказиш каби ноёб ва мураккаб операциялар ўтказиш бошланган.